Norma.uz

IT-технологиялар газ таъминоти соҳасидаги қоидабузарликларнинг олдини олишга ёрдам бермоқда

 

Охирги ойда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар «Hududgazta’minot» АЖнинг ишдан ҳайдалган ходимлари томонидан аҳолидан пул маблағларини товламачилик билан ундирган ҳолатларни аниқладилар. Бундан ташқари, собиқ инспекторларнинг ноқонуний фаолияти тўғрисидаги ахборот газ таъминоти ташкилотларига бу йўналишда яқиндан ёрдам бераётган маҳалла қўмиталарининг раисларидан келиб тушган, дея хабар беради «Hududgazta’minot» АЖнинг матбуот хизмати. Эслатиб ўтамиз, мазкур идора газ таъминоти ташкилотлари ва инспекторлар ўртасида тузилган шартномаларнинг муддати тугаши биланоқ ушбу лавозимни қисқартирган эди. Бу нима билан боғлиқ эди? 

 

«Hududgazta’minot» АЖ давримизнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда IT-технологияларни фаол жорий этмоқда ва газ билан таъминлашдаги бизнес жараёнларни максимал даражада автоматлаштирмоқда. Соҳадаги бундай ўзгаришлар истеъмолчиларнинг мурожаатлари ва таклифларининг таҳлили асосида олиб борилаётир. Бу ўзгаришлар «Hududgazta’minot» АЖ фаолиятидаги шаффофликни ошириш ҳамда турли кўринишдаги қонунбузарликлар, шу жумладан коррупцияга йўл очадиган сабабларни бартараф этишга ёрдам бермоқда, қайд этади матбуот хизмати.

Янгиликлардан бири Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимининг ­(ГНҲОАТ) жорий этилиши бўлди, бу тизим доирасида барча тоифадаги истеъмолчиларга кўрсаткичларни онлайн режимида «Биллинггаз» тизимига ўтказувчи смарт-ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши бўлди. Бу, ўз навбатида, «етказиб берувчи-истеъмолчи» муносабатлари билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммоларни аниқлашга ёрдам берди. Бу муаммолар орасида газ учун тўловни ҳисоблашдаги хатоликлар, газни ҳисоблаш ишига ноқонуний аралашув, газ таъминоти тизимига ноқонуний уланиш, табиий газни ўғирлаш ва бошқалар бор.

Матбуот хизматининг қайд этишича, истеъмолчилар баъзида инспекторлар ўз хизмат вазифаларини бажараётганда лоқайдлик, қўполлик, эътиборсизликка йўл қўяётганлари борасида норозилик ва шикоятомуз фикрларни билдирганлар. Соҳа рақамлаштирилаётгани муносабати билан бундай инспекторларга эҳтиёж тугади. Шу сабабли «Hududgazta’minot» АЖ мазкур лавозимни қисқартиришга қарор қилди. Ишдан ҳайдалган инспекторлар томонидан суиистеъмолликларнинг давом этаётгани ҳам қабул қилинган қарор тўғрилигини кўрсатди: бу билан аҳоли муносабатларида инсон омилининг салбий таъсирининг олди олинди.

 

Инспекторларнинг ишини дастурлар бажармоқда

«Hududgazta’minot» АЖнинг хабар беришича, бугунги кунда амалиётда инспекторларнинг вазифаларини маиший истеъмолчиларнинг табиий газини электрон ускуналарда бошқарилишини таҳлил қилувчи «ASKUGWEB», маиший истеъмолчилар томонидан табиий газ истеъмоли ва тўлови ҳисобини олиб борувчи «ASKUGBIT», улгуржи истеъмолчилар томонидан табиий газ истеъмоли ва тўлови ҳисобини олиб борувчи «ASKUGYUR» ўхшаган дастурлар, шунингдек истеъмолчига газ таъминоти ташкилотларининг электрон хизматларидан фойдаланиш имкониятини берувчи cabinet.hududgaz.uz сайти ҳамда @hgt_abonent_bot телеграм-канали бажариб келмоқда. Сўнгги ой ичида шахсий кабинетдан 680 минг нафар истеъмолчи, Телеграм-ботдан эса – 25 минг киши фойдаланган. Бу рақамлар кескин ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, 1,1 млн дан кўп газни ҳисоблаш ускуналарининг кўрсаткичлари ҳар куни онлайн режимида «Биллинггаз» тизимига узатилади.

Газ таъминоти тизимидаги жараёнларнинг рақамлаштирилиши бошқа хизматларнинг ҳам самарадорлигини оширишга, ходимларнинг ишида коррупцион хатти-ҳаракатларни бартараф этишга имкон берди. Хусусан, «Hududgazta’minot» АЖда сиқилган газни етказиб беришнинг автоматлаштирилиш жараёни охирига етказилмоқда. Илгари аҳолининг асосий шикоятлари, саволлари ва даъволари шу соҳа улушига тўғри келар эди. Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш учун ечим топилди: ҳар бир газ баллонига баркод ёпиштирилиб, ҳар бир истеъмолчига пластик карта тақдим этилмоқда, картага молиявий маблағлар юкланади ва бу билан нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтилмоқда. Ҳозирги вақтда маиший истеъмолчилар томонидан сиқилган газ истеъмол қилиниши ҳисобини юритиш ва тўловини амалга ошириш «E-gaz» дастури томонидан бажарилмоқда. Бу дастурнинг жорий этилиши эвазига ҳар бир абонент томонидан белгиланган муддатларда сиқилган газни истеъмол қилиш тўғрисидаги тўлиқ маълумотни олиш ҳамда ноҳалол ходимлар томонидан маҳсулотнинг нархини сунъий ошириш ҳолатларини бартараф этиш имкони туғилди.

Прочитано: 508 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика