Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 23 / Амалий бухгалтерия

МХИК ва штрих-код ЭҲФда нотўғри кўрсатилса…

 

Давлат солиқ қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 249-сон қарорига ҳавола қилиб, Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогига мувофиқ маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) идентификация кодлари ва уларнинг штрих кодларини ҳисобварақ-фактураларида акс эттириш зарурлиги ҳақида эслатиб ўтди. Агар код кўрсатилмаса ёки хато ёзилса, нима бўлиши мумкин? 

 

– Ҳисобварақ-фактурани тақдим этишдан олдин идентификация кодларини қуйидагилар орқали қайта текширинг:

tasnif.soliq.uz сайти

ёки

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (249-сон ВМҚга 1-илова).

Агар фойдаланилаётган МХИКда номувофиқлик аниқланса, созламаларни ЭҲА операторингизнинг шахсий кабинетида амалдаги ягона электрон миллий каталог таҳририга мувофиқлаштиринг.

Бугунги кунда ЭҲФ тизими МХИК устуни тўлдирилмаса, ҳужжатларни ўтказмайди.

ЭҲФдаги «Штрих-код» майдони фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари давлат реестрига киритилган штрих кодга эга бўлган ташкилотлар томонидан тўлдирилади. Маҳсулот учун штрих-кодни олиш ихтиёрийдир.

Штрих кодингизни «Ўзстандарт» агентлиги штрихли кодлаш маркази сайти (standart.uz) ёрдамида текширишингиз мумкин. Штрихли кодларнинг оригинал-макетини тайёрлаш учун электрон аризани ЯИДХПда юбориш мумкин.

 

Агар солиқ назорати чоғида солиқ органлари кўрсатилган кодларда хатоликларни аниқласа, ҳисобварақ-фактурани кейинчалик расмийлаштириш барча ҳолатлар аниқлаштирилгунга қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Ушбу маълумотларнинг ноаниқликлиги қалбаки ёки кўзбўямачилик учун (шубҳали) тузилган битимнинг далили сифатида баҳоланиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, шубҳали битимларни амалга ошириш аломатлари қуйидагилардан иборат:

● кирим қилинмаган товарларнинг номлари ва идентификация кодларини реализация бўйича ҳисобварақ-фактураларида акс эттирилиши (савдо операциялари бўйича);

● солиқ тўловчи фаолиятининг моҳияти ва ҳажмини (битимнинг ҳажми ва шунга ўхшаш операцияларнинг мунтазамлигини амалга оширилиши), ҳисобга олган ҳолда операцияларни (ишлар, хизматларни) ҳақиқатда бажара олиш мумкин эмаслигидир;

● реализация қилинаётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) ўзига хос хусусиятлари (ижрочига нисбатан махсус талаблар, шу жумладан лицензиялар, баъзи операцияларни бажариш учун рухсат ва рухсатномаларнинг мавжудлиги).

Агар солиқчиларнинг шубҳалари тасдиқланмаса, солиқ тўловчи ҳар қандай ҳолатда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун хатони бартараф этиши керак бўлади. Агар солиқчилар битимнинг ноқонунийлигини исботласа, солиқ тўловчига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.

Кутилмаган хатолар сонини камайтириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталига маҳсулотларнинг штрих кодларини кўрсатиш орқали маҳсулотлар ва товарларнинг унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини аниқлаш имконини берувчи интерактив хизмат жорий этилмоқда (249-сон ВМҚ 6-б.).

Бундан ташқари, ДСҚ 2021 йил 1 сентябрга қадар идентификациялаш ва штрих кодлари ҳисобварақ-фактураларда қасддан нотўғри акс эттирилиши бўйича жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифларни киритади (249-сон ВМҚ 4-б.).

Олег Гаевой.

Прочитано: 1555 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика