Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 23 / Мутахассис тушунтиради

Давлат улушига эга корхоналар филиаллари мажбурий аудитдан ўтказилмайди

 

Давлат улушига эга корхоналар филиаллари мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши керакми? Саволга Молия вазирлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бухгалтерия ҳисоби услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА жавоб берди: 

 

– Устав фондида давлат улушига эга акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлари, шунингдек давлат корхоналари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда филиаллар очишга ҳақли. Қоидага кўра, бундай филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар фаолияти учун уларни ташкил этган юридик шахс жавобгар бўлади.

Бунда филиалга бериб қўйилган мол-мулк қиймати ва ўзаро ҳисоб-китоб бўйича барча ахборот филиални ташкил этган юридик шахснинг молиявий ҳисоботида акс эттирилади.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасида ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим ташкилотлар рўйхати белгиланган:

● акциядорлик жамиятлари;

● банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;

● суғурта ташкилотлари;

● инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамловчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари;

● манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар;

● устав фондида (устав капиталида) давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;

● фонд ва товар биржалари;

● ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари:

● активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баравари миқдоридан ортиқ;

● маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 200 минг баравари миқдоридан ортиқ;

● ходимларининг ўртача йиллик сони 100 нафардан ортиқ бўлса.

Баён этилганларни инобатга олган ҳолда устав фондида давлат улушига эга юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиаллар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим эмас.

Давлат улушига эга корхоналар ҳисобини Давлат активларини бошқариш агентлиги юритади (Низом 11-б., 15.05.2019 й. 404-сон ВМҚга 1-илова.).

Прочитано: 270 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика