Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 23 / Солиқ солиш

Реклама маҳсулоти учун ЭҲФ

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона вилоятларда савдо ҳажмини ошириш мақсадида реклама акциясини ўтказмоқчи. Бунинг учун хўжалик товарлари, кетчуп ва майонез сотиб олинди. Акция шартлари қуйидагича: 50 000 сўмдан ортиқ суммада маҳсулотларимиз сотиб олинганда кетчуп ва майонез, 100 000 сўмдан ортиқ суммада маҳсулот сотиб олинганда кружка ва ҳ.к. товарлар берилади. Маҳсулотлар фирма дўконларида реализация қилинади, харидорлар – жисмоний шахслар. Шунингдек, харидни КПК орқали тўлайдиган юридик шахслар ҳам харидор бўлиши мумкин.

Реклама акциясини ўтказишда ушбу акция бўйича бериладиган товарларга ЭҲФ расмийлаштирилиши лозимми? ЭҲФ қандай расмийлаштирилади? 

 

Кружкалар, озиқ-овқат маҳсулотларини реклама мақсадларида бериш товарларни реализация қилиш ҳисобланади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни реализация қилганда ЭҲФ тақдим этишлари лозим (СК 47-м.).

Корхона реклама акцияси бўйича товарни бепул (текин) бермоқда. Товарларни бепул бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади, товарни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар бундан мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.). Товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этиш шартлари СК 239-моддаси 3-қисмида белгиланган.

Корхона ЭҲФни ҚҚС билан ёки ҚҚСсиз расмийлаштириши акция бўйича товар берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослаши ёки асосламаслигига боғлиқ бўлади.

Корхона реклама акцияси жараёнида товарлар бепул берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослаб берадиган бўлса, ЭҲФ ҚҚСсиз тақдим этилади. Мазкур ҳолатда корхона товарларни реализация қилиш бўйича ушбу айланманмага тегишли кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин бўлмайди (СК 267-м.).

Корхона реклама акцияси вақтида товарларнинг бепул берилишини иқтисодий жиҳатдан асосламайдиган бўлса, ЭҲФ ҚҚСни алоҳида ажратиб кўрсатган ҳолда тақдим этилади. Бунда корхона товарларни реализация қилиш бўйича мазкур айланмага тегишли бўлган кирувчи ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлади (СК 266-м. 1-қ.).

Бундай ЭҲФлар ҳар календарь ой якуни билан 1 марта умумлаштирилган ҳолда бир томонлама тақдим этилади (Низом 59-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

Реклама акциясида харидни КПК орқали тўлайдиган юридик шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин. Юридик шахс товарни реализация қилишга ЭҲФни расмийлаштиришни сўрайдиган бўлса, бундай ЭҲФга акция бўйича берилган товарни ҳам киритиш лозим. Шунда сиз товарларни реализация қилиш бўйича ушбу айланмани ой якунлари бўйича умумлаштирилган бир томонлама ЭҲФда ҳисобга олмайсиз.

Товарлар текинга берилганида ЭҲФ қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:

● жадвал қисми товарлар одатий тартибда реализация қилинган ҳолатдаги сингари Низомнинг 15-бандига мувофиқ тўлдирилади;

● якунловчи сатрда «Тўловсиз» деган ёзув киритилади (Низомнинг 52-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 274 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика