Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 23 / Солиқ солиш

Давлат мулкини реализация қилишда ким ҚҚС тўлайди

 

Корхона Давлат активларини бошқариш агентлигидан кўчмас мулкни сотиб олади. Бунда ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби қандай?

 

Саволга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди:

– Давлат мол-мулки реализация қилинганда (берилганда) солиқ базаси солиқ агенти томонидан аниқланади.

Мазкур ҳолда давлат мулкининг харидори (уни олувчи) – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор солиқ агенти ҳисобланади (СК 256-м. 2-қ.).

 

Давлат мулкининг харидори (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) у ҚҚС тўловчиси ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъи назар ҚҚСни ҳисоблаб чиқаради ва бюджетга тўлайди.

 

Солиқ базаси давлат мол-мулкини сотиб олишда ҚҚС ҳисобга олинмасдан шартномада белгиланган қиймат миқдорида аниқланади. Яъни 15% ставка бўйича ҚҚС шартномада белгиланган мол-мулк қийматидан аниқланади. Масалан, агар мол-мулкнинг қиймати 1 000 млн сўм бўлса, ҚҚС 1 000 х 15% = 150 млн сўмни ташкил этади.

Агар давлат мулкининг харидори – ҚҚС тўловчиси бўлса, у ҳисобга олиш шартларига риоя қилинган тақдирда уни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (СК 266-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган давлат мулкининг харидори солиқ суммасини мол-мулкнинг қийматига киритади (СК 267-м. 3-қ.).

 

Мисол. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона давлат мулкини сотиб олади

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона Давлат мулкини бошқариш агентлигидан 2 000 млн сўмга бино сотиб олади.

Солиқ агенти сифатида, корхона бино қийматига ҚҚС ҳисоблаши шарт:

2 000 х 15% = 300 млн сўм.

Агар бино реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланмалар олиш мақсадларида фойдаланилса, корхона бюджетга тўланган 300 млн сўм ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.

 

Мисол. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркор давлат мулкини сотиб олади

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркор Давлат мулкини бошқариш агентлигида 2 000 млн сўмга бино сотиб олади.

ЯТТ ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаслигига қарамай, солиқ агенти сифатида у бино қийматига солиқ ҳисоблаши ва бюджет тўлаши шарт:

2 000 х 15% = 300 млн сўм. 

 

Солиқ агентлари давлат мулкини сотиб олиш, ижарага бериш билан боғлиқ операциялар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) тақдим этадилар:

● ҚҚС тўловчилар – ҚҚС бўйича ҳисобот таркибида ўтган солиқ давридан (ой ёки чорак) кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирилмаган муддатда (СК 273-м. 1-қ.);

● ҚҚС тўловчи бўлмаганлар – ҚҚС тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай (СК ­273-м. 4-қ.).

 

Якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахслар солиқ агентлари ҳисобланмайди ва давлат мулкини сотиб олишда ҚҚС тўламайди (СК 256-м. 2-қ.).

 

Мисол. Жисмоний шахс давлат мулкини сотиб олади

Якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахс Давлат мулкини бошқариш агентлигидан 1 000 млн сўмга бино сотиб олади.

Мазкур ҳолда жисмоний шахс солиқ агенти ҳисобланмайди, шу боис бинони сотиб олишда ҚҚС ҳисобланмайди.

Прочитано: 347 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика