Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 23 / Мутахассис тушунтиради

Рақамли маркировка қилинган товарларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш

 

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини, сув ва салқин ичимликларни (июнь ойидан) – маиший техникаларни (июль ойидан) маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланади (20.05.2021 й. 322-сон ВМҚ). Ҳозирданоқ, тадбиркорларда саволлар юзага келмоқда. Мисол учун, мажбурий рақамли маркировкаланган, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилинган ёки бўнак тўловларини қўллаган ҳолда товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловларни қабул қилишда онлайн-НКМ чекини қандай уриш керак?

Вазиятни «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Жавоҳир ­ИСМОИЛОВ тушунтирди: 

 

– Рақамли маркировкалашни жорий қилишнинг асосий мақсадларидан бири – бозорда товар ҳаракатини назорат қилиш. Тизим учун товарни Ўзбекистон ички бозорига кириб келишини ва унинг савдо айланмасидан чиқиб кетишини – охирги истеъмолчига етказиб берилишини кузата олиши муҳимдир.

Шунинг учун, техник жиҳатдан «Asl belgisi» МАТ «CRPT TURON» МЧЖ операторига маркировкалаш коди билан чекни бир марта олиш кифоя. Оператор уни сотилишни қайд этади (муомаладан чиқарилишини). Кейинчалик исталган текшириш чоғида ушбу маркировкалаш кодини ҳар доим «товар сотилди» мақоми чекда кўрсатилган сана билан акс этади. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган товар учун кейинги тўловларини рақамли маркировка кодларини ўқимасдан қабул қилиш мумкин.

Маиший техникани реализация қилишда ушбу масала энг долзарб бўлиши кутилмоқда, чунки кўпинча ушбу маҳсулотлар бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади. Шу муносабат билан таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки: 2021 йилнинг июль ойида фақат тажриба лойиҳаси бошланади. Лойиҳа доирасида биз амалиётда юзага келадиган барча жиҳатларни ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади. Ишончим комилки, тажриба бошланиши билан бошқа долзарб масалалар ҳам пайдо бўлади. Тажриба лойиҳаси айнан шу техник масалаларга ечим топиш учун ўтказилади.

Эслатиб ўтаман, товарларни рақамли маркировкалашни жорий этиш бўйича аввал тасдиқланган муддатларга ВМнинг 20.05.2021йилдаги ­322-сон қарорига мувофиқ тузатиш киритилган.

 

 

 

Маҳсулотнинг номи

 

Тажриба лойиҳаси бошланадиган сана

 

Мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган сана

 

ТИФ ТН коди

 

1

 

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

 

01.06.

2021 й.

01.02.

2022 й.

3003, 3004

 

2

 

Сув ва салқин ичимликлар

 

15.06.

2021 й.

01.03.

2022 й.

2009, 2201, 2202

 

3

 

Маиший техника

 

01.07.

2021 й.

01.12.

2021 й.

8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528

 

Прочитано: 1123 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика