Norma.uz

Қандай ҳолларда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади?

 

Ҳозирги кунда бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш «Кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом (ВМнинг 13.04.2019 йилдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган) асосида амалга оширилади. 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза фуқаронинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (прописка жойи) бўйича берилади ва аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • паспорт нусхаси;
  • никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома;
  • бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

Вақтинчалик низомнинг 7-бандига мувофиқ, юқоридаги нафақалар ва моддий ёрдам жами даромад белгиланадиган даврда белгиланган оиланинг ҳар бир аъзосига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўртача ойлик 0,527 баравар миқдори (358 007 сўм)дан ортиқ бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.

Қуйидаги ҳолларда тегишли ижтимоий нафақани ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромаднинг Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўрсатилган белгиланган мезонлардан ортиқлиги;

б) ариза берувчида ёки унинг оила аъзоларида кўчмас мулк мавжудлиги (ариза берувчининг прописка қилинган жойида жойлашган кўчмас мулк бундан мустасно);

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида икки ва ундан ортиқ автотранспорт мавжудлиги;

г) аризада тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқатга номувофиқлиги аниқланиши;

д) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва меҳнат бўйича органларда ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги сабабли рад этилади.

Жорий йилнинг 10 сентябрида Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро Ш.Н. 14 ёшгача болали оилаларга нафақа тайинлаш масаласида яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилган. Фуқаронинг аризаси Пенсия жамғармаси мутахассиси томонидан белгиланган тартибда «Ягона реестр» АТ дастурига киритилган. Дастур томонидан автоматлаштирилган тарзда реал вақт режимида давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали маълумотлар алмашилган.

Шунга асосан, фуқаронинг расмий даромад манбаларига эга бўлмаганлиги ва охирги 6 ой мобайнида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилмаганлиги сабабли, «Ягона реестр» АТ дастури орқали оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд деб ҳисобланиб, нафақа тайинлаш рад этилган.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати материали асосида.

Прочитано: 159 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика