Norma.uz

Ҳисобрақамга ўтказилади

 

«Меҳрибонлик» уйларида яшайдиган болаларга қандай ижтимоий тўловлар (пенсиялар) тўланиши лозим? 

 

– Чин етим болаларга тўлиқ давлат таъминотида турган даврида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг (ПБҲМ) 100%и миқдорида пенсия тўланади. Ота-онасининг биридан ажралган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга ПБҲМнинг 50%и миқдорида пенсия тўланади. Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига ўтказиб қўйилади (Қонуннинг 56-м.).

«Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларидаги шахсларга болаликдан ногиронлик нафақаси тўланмайди.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шу жумладан улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахсларга ёш оилалар учун назарда тутилган шартларда, кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш мақсадида имтиёзли ипотека кредитлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредитлар ажратилади.

Уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг дастлабки бадали Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади (11.02.2019 йилдаги ПҚ-4185-сон қарорнинг 9-б.).

Болалар уйлари тарбияланувчиларига:

  • таълим муассасасида таълим олаётган вақтида вояга етганлиги (18 ёшга тўлганлиги) муносабати билан васийлиги (ҳомийлиги), оилага тарбияга (патронат) берилганлиги тўхтатилган ёки бекор қилинган ўқувчиларга шахсий харажатлари учун муассасани тамомлагунларига қадар ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида пул маблағлари бериб борилади. Ушбу пул маблағи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга тўланмайди;
  • таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари миқдорида, йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида пул нафақаси берилади (Низомнинг 4, 6-б., ВМнинг 21.11.2020 йилдаги 739-сон қарорига 1-илова).

 

Маълумот учун!

ПЕНСИЯ МИҚДОРИ иш стажи даврига боғлиқ бўлади ва:

  •  пенсиянинг базавий миқдоридан;
  •  иш стажи учун пенсия оширилишидан;
  • пенсияга устама ҳақлардан ШАКЛЛАНАДИ.
Прочитано: 177 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика