Norma.uz

Тўхтатиб бўлмайди, бироқ…

 

Пенсия жамғармаси пенсионернинг моддий аҳволи ёмонлашганлиги муносабати билан пенсиядан чегирмаларни тўхтатиб туриши мумкинми? 

 

– Йўқ, тўхтата олмайди. Пенсиядан чегирмалар Қонуннинг 65-моддасига, шунингдек Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2835, 26.10.2016 й.) мувофиқ амалга оширилади.

Бунда пенсиядан ҳар ойдаги чегирмалар миқдори белгиланган пенсия миқдоридан ошадиган бўлса, пенсионер унинг миқдорини камайтириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.

Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси қарори асосида чегирмалар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

  • ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида – 10%;
  • қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида – 30%;
  • ПҲБМнинг 2 баробаридан кам миқдорда пенсия ёки нафақа олувчи шахслар бўйича – 5% (олдинги хатбошида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари).
Прочитано: 171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика