Norma.uz

Муайян ҳолатлар

 

59 ёшга тўлган эркакнинг иш стажи 30 йилни ташкил этади.

У ишлашни тўхтатиб, пенсияга чиқиши мумкинми? 

 

– Йўқ, эркаклар 60 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 7-м.). Меҳнат фаолиятининг тўхтатилиши белгиланган ёшга тўлмасдан олдин пенсия олиш учун асос ҳисобланмайди.

Муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқи муайян ҳолатларда юзага келади. Хусусан, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган эркаклар 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда уларга муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади (Қонуннинг 14-м.).

Прочитано: 191 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика