Ногиронлиги бўлган болани тарбиялаяпман. Аввал Қаршида яшаганмиз, у ерда болага нафақа олганман. Ҳозир Тошкентда (вақтинча) яшаяпмиз.
Тошкентда болага нафақа олишим мумкинми ёки фақат доимий яшаш жойи бўйича тўланадими?
– Нафақа доимий прописка қилинган жойи бўйича тўланади. Нафақа олувчининг доимий пропискаси бўлмаса, нафақа вақтинчалик прописка жойи бўйича тўланади (Низомнинг 13-б., ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 1-илова).
Бироқ ушбу муаммонинг ечими бор. Сиз доимий прописка жойи бўйича жойлашган Пенсия жамғармаси бўлимидан нафақани банк пластик карточкасига олишингиз мумкин. Нафақа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойидан қатъи назар, пластик карточкага ўтказилади.