Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 2 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Экспортни рағбатлантириш агентлигининг функциялари кенгайтирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2021 йилдаги 6-сон қарори билан Президентнинг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 373-сон қароридаги Агентлик вазифалари кенгайтирилди. Энди Агентлик тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиш ҳамда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан экспортолди молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларини ташкиллаштириш учун масъул ҳисобланади.

Шунингдек Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси эндиликда экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ваколатлидир. Комиссия зиммасига субсидиялар тақдим этиш тартибини тасдиқлаш, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ҳам юклатилди (Низом, 6.10.2020 йилдаги 601-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 9.01.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Баҳодир Бухорий.

Прочитано: 435 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика