Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 1-2 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) 2020 йил 16 декабрда Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда – лойиҳа) амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Жаҳон банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарз битими ва молиявий битим имзоланганлиги:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (кейинги ўринларда – ХТТБ) 10,5 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан, 250,0 миллион АҚШ доллари;

Халқаро тараққиёт уюшмасининг (кейинги ўринларда – ХТУ) 30 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан:

165,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли;

85,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзсиз қарзни жалб этиш;

б) ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 1-иловага**;

Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган имтиёзли қарзни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага**;

Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган имтиёзсиз қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. ХТТБ ва ХТУ қарзлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банкда ҳар бир қарз шартномаси бўйича алоҳида ҳисобварақ очсин ва жалб қилинган қарзларни Молия вазирлиги Ғазначилигининг чет эл валютасидаги ягона ғазна ҳисобварағига кўчирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А.Ишметов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 30 декабрь

816-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

**Ушбу қарорга 1–3-иловалар «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 332 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика