Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 1-2 / Амалий бухгалтерия

Яроқсиз маҳсулотларнинг ҳисоби ва солиқ оқибатлари

 

Ҳар қандай ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотлар келиб чиқади. Уни қандай тўғри расмийлаштириш ҳамда солиқ ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин?  

– Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар – бу сифати техник шартлар ва стандартларга тўғри келмайдиган буюмлар, деталлар, узеллар ва ярим фабрикатлар. Уларни мақсадига биноан қўллаш мумкин эмас ёки – нуқсонларини бартараф этгандан кейин мумкин.

 

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар қандай расмийлаштирилади?

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар тўғрисида ҳужжатларнинг тасдиқланган ягона шакллари – мавжуд эмас, шу боис корхона бухгалтерия Ҳисоб сиёсатида яроқсиз маҳсулотлар ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлаган ҳолда мустақил равишда ҳужжатлар шакллари ва баённомаларни ишлаб чиқишга ҳақли.

Маҳсулотлардаги нуқсонларни кузатиб бориш, қоидага кўра, техник назорат бўлимига (ТНБ) юклатилади. Унинг ходимлари ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни аниқлашади, унинг сабаблари ва дахлдор шахсларни ўрнатишади, бунинг барчасини баённома ёки бошқа бошланғич локал ҳужжат билан қайд қилишади.

Нуқсонли маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни жадвалда, масалан, Excel форматида келтиришни тавсия қиламиз. Унда яроқсиз товар-моддий қимматликларининг (ТМҚ) номи, артикули, ўлчов бирлиги ва сонини кўрсатинг. Ҳар бир яроқсиз маҳсулот ҳолати учун сабабини кўрсатинг.

Яроқсиз маҳсулот келиб чиқишига дахлдор бўлган шахсларни аниқлашни имкони бўлган бўлса, далолатномада улар ҳақида маълумотларни келтиринг: Ф.И.О., лавозими.

Бундай яроқсиз маҳсулот тўғрисидаги далолатнома, қоида тариқасида, 3 нусхада расмийлаштирилади:

● биринчиси бухгалтерияга;

● иккинчиси – нуқсон аниқланган цехга;

● яроқсиз маҳсулот тўғрисидаги учинчи далолатнома – моддий жавобгар ходимга топширилади.

 

Айбдор шахсларда ундириш

Яроқсиз маҳсулот келиб чиқишига йўл қўйган ходимлар зарарни Меҳнат кодексида (МК) белгиланган қоидаларга биноан қоплайди. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган зарар иш берувчининг фармойишига биноан унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Бу ҳолда ходимнинг розилиги талаб этилмайди. Бундай фармойиш зарар аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай чиқарилиши мумкин (МК 164-м. 2-қ. 5-б., 207-м.).

Етказилган зарарнинг суммаси суд қарорига биноан ундирилади, агар:

● у ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса;

● зарар аниқланган кундан кейин бир ойлик муддат ўтган бўлса (МК 207-м. 2-қ.).

Иш берувчи зарар етказилган чоғдаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдор ходимдан зарарни ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли (МК 200-м.).

 

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотнинг солиқ ҳисоби

Корхонада яроқсиз маҳсулотларнинг нормаси тасдиқланган бўлиши керак.

Тасдиқланган нормалар доирасида йўл қўйилган яроқсиз маҳсулот, солиқ солиш мақсадида корхонанинг чегириладиган харажати ҳисобланади. Одатда ушбу нормалар ишлаб чиқаришнинг 1-2%идан ошмайди. Агар тармоққа оид нормалар мавжуд бўлса, уларга йўналиш олинг.

СКнинг 317-моддасида нормалардан ортиқча яроқсиз маҳсулотдан йўқотишлар ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Шу боис бухгалтер ТНБ ходими билан биргаликда яроқсиз маҳсулотлар бўйича харажатлар иқтисодий жиҳатдан оқланганлиги юзасидан профессионал қарор чиқаришлари керак (СК 305-м. 4-қ.). Шу қарордан келиб чиқиб ёки уларни фойда солиғи бўйича солиқ базаси ҳисоб-китобида уларни чегириш ёхуд чегирилмайдиган харажатларга киритиш зарур.

Таъкиблаб ўтамизки, СКнинг ­317-моддасида айрим шу каби ҳолатлар учун белгиланишича, харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди. Мисол учун – лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари ҳамда ушбу харажатларнинг ўрнини камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан қоплаш имкони бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар (СК 317-м. 9-б.).

Шунингдек, ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот ва фойда солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ базасига таъсир кўрсатувчи нормалардан ортиқча харажатларни акс эттириш тартибини корхонанинг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида ёзиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.4-б.).

Ишлаб чиқаришда брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар тўғрисидаги ахборот 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» счётида умумлаштирилади:

● 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» счётининг дебетида аниқланган яроқсиз маҳсулотлар бўйича харажатлар, шунингдек кафолатли таъмирлаш харажатлари йиғилади;

● 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» счётининг кредитида яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг камайишига олиб бориладиган суммалар (яроқсиз маҳсулотнинг фойдаланиш мумкин бўлган баҳоси бўйича қиймати, яроқсиз маҳсулотнинг айбдорларидан ушланадиган суммалар, мол етказиб берувчилар томонидан етказиб берилган сифатсиз ТМҚдан фойдаланиш натижасида юзага келган яроқсиз маҳсулот ва бошқалар учун ундириладиган суммалар), шунингдек яроқсиз маҳсулотлардан кўрилган йўқотиш сифатида ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган суммалар акс эттирилади.

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600) бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида цехлари, маҳсулот турлари, харажат моддалари ва яроқсиз маҳсулотларнинг вужудга келиш сабаблари бўйича юритилади (Йўриқноманинг 131-б., АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). 

 

МИСОЛ. Бухгалтерия ҳисобида ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни акс эттириш

Корхона совутиш ускуналарини ишлаб чиқаради. 2020 йил октябрь ойида кейинчалик йиғиш учун тайёрланган узелларнинг бир қисми яроқсиз эканлиги аниқланди.

Яъни маҳсулотнинг яроқсизлиги ишлаб чиқариш жараёнида аниқланди.

Иккита:

1) яроқсиз маҳсулотни тузатиб бўлмайдиган;

2) яроқсиз маҳсулотни тузатиб бўладиган вазиятларни кўриб чиқамиз.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳужжат – асос

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма (рақамлар шартли)

 

дебет

 

кредит

 

Яроқсиз маҳсулотни тузатиш мумкин бўлмаса:

 

Асосий ишлаб чиқаришда аниқланган тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиққан йўқотишлар ҳисобдан чиқарилди

 

Яроқсиз маҳсулотларни ажратиш далолатномаси

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

28 000

 

Якуний яроқсиз маҳсулотларни ҳисобдан чиқаришда моддий қимматликлар кирим қилинди (эҳтимолий фойдаланиш ёки реализация қилиш нархида)

 

Навларга ажратилгандан кейин ТМҚни қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

1010-«Хом ашё ва материаллар» –

1090-«Бошқа материаллар»

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

3 000

 

Яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиққан йўқотишларнинг бир қисми маҳсулотлар таннархига киритилди

 

Маҳсулотлар таннархи калькуляцияси

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

21 000

 

Йўқотишларнинг бир қисми айбдор шахсдан ундирилди

 

Айбдор шахснинг тушунтириш хати, раҳбарнинг фармойиши

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

4 000

 

Яроқсиз маҳсулотни тузатиш мумкин бўлса:

 

Асосий ишлаб чиқаришда аниқланган яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиққан йўқотишлар ҳисобдан чиқарилди

 

Яроқсиз маҳсулотларга ажратиш далолатномаси

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

28 000

 

Йўқотишларнинг бир қисми айбдор шахсдан ундирилди

 

Айбдор шахснинг тушунтириш хати, раҳбарнинг фармойиши

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

4 000

 

Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилди. Масалан:

моддий чиқимлар – 400;

иш ҳақи – 600;

амортизация ҳисоблаш – 45;

ижтимоий солиқ – 72

Цехнинг яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича калькуляцияси

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар» –

1090-«Бошқа материаллар»,

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»,

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»,

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

1 117

 

Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича ишларнинг бир қисмини ташқи ташкилот бажарди

 

Хизмат кўрсатиш учун шартнома

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

800

 

Умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича харажатлар суммасига киритилди

 

Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш бўйича ҳисоб-китоб (бухгалтерия маълуотномаси)

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

2510-«Умумишлабчиқариш харажатлари»

 

200

 

Яроқсиз маҳсулотлар туфайли келиб чиққан йўқотишларнинг бир қисми маҳсулотлар таннархига киритилди

 

Маҳсулотлар таннархи калькуляцияси

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

26 037

 

Яроқсиз маҳсулотларни тузатишда моддий қимматликлар кирим қилинди

 

Навларга ажратилгандан кейин ТМҚни қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

1010-«Хом ашё ва материаллар» –

1090-«Бошқа материаллар»

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

80

 

 

Харидор томонидан яроқсиз маҳсулот қайтарилган вазиятда қандай йўл тутиш керак

– Бундай вазиятда сотиб олувчи, қоида тариқасида, сотувчи номига ёзма талабнома тузади. Матнда қуйидагиларни кўрсатади:

● нима, қачон ва қанча миқдорда сотиб олинган;

● қачон ва қандай нуқсонлар аниқланган;

● сотувчи қандай ва қайси муддатларда ўз хатосини тузатиши лозим.

Яроқсиз маҳсулотни қайтариш билан боғлиқ операциялар ҳисобда 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уларни қўлланилиши бўйича йўриқнома»нинг 376-бандига мувофиқ – 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счётида акс эттирилади.

 

МИСОЛ.

ҚҚС тўловчиси бўлган сотувчи юридик шахсга – сотиб олувчига 2 875 000 сўм суммага 100 бирлик миқдорда тайёр маҳсулотни реализация қилди. 1 бирликнинг таннархи – 19 500 сўм. Сотиб олувчи шартнома шартларига асосан 100% олдиндан тўловни амалга оширди. Юкни тушириш пайтида сотиб олувчи 4 та яроқсиз буюмни аниқлади.

Сотувчида маҳсулотни реализация қилиш ва бўнакни ҳисобга олиш бўйича бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича акс эттирилади:

Операциянинг санаси

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

06.11.2020 й.

 

100% миқдорида олдиндан тўлов олинди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

2 875 000

 

12.11.2020 й.

 

Маҳсулот реализация қилинди (100 x 25 000)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

2 500 000

 

12.11.2020 й.

 

ҚҚС ҳисобланди
(100 х 25 000 х 15%)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

375 000

 

12.11.2020 й.

 

Реализация қилинган тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди (100 x 19 500)

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

1 950 000

 

12.11.2020 й.

 

Илгари олинган бўнак тўловлари ҳисобга олинди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

2 875 000

 

 

 

Энди иккита вазиятни кўриб чиқамиз.

1. Реализация қилинган яроқсиз маҳсулот қайтарилди ва алмаштирилиши лозим

Операциянинг санаси

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

13.11.2020 й.

 

Қайтарилган яроқсиз маҳсулот акс эттирилди (қўшимча ҳисобварақ-фактурага асосан)
(4 x 25 000)

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

100 000

 

13.11.2020 й.

 

ҚҚСга тузатиш киритиш акс эттирилди
(4 х 25 000 х 15%)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

15 000

 

13.11.2020 й.

 

Таннархга қайтариш суммасига тузатиш киритиш акс эттирилди (4 х 19 500)

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

78 000

 

13.11.2020 й.

 

Даромадга қайтариш суммасига тузатиш киритиш акс эттирилди

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

100 000

 

13.11.2020 й.

 

Яроқсиз маҳсулот тузатиш учун цехга жўнатилди

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

78 000

 

Яроқсиз маҳсулот ўрнига бошқа туркумдан янги маҳсулот топширилди (1 бирликнинг сотиш нархи – 27 000 сўм, таннархи 20 000 сўм)

 

19.11.2020 й.

 

Алмаштириш учун маҳсулотни топшириш акс эттирилди (яроқсиз маҳсулотни алмаштириш учун ҳисобварақ-фактурага асосан)

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

100 000

 

30.11.2020 й.

 

Яроқсиз маҳсулот ўрнига топширилган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
(4 х 20 000)

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

80 000

 

 

2. Яроқсиз маҳсулот сотувчига қайтарилди, 4 та яроқсиз буюмнинг қийматига тенг суммага – 115 000 сўмга ҚҚС билан талабнома тақдим этилди. Сотувчи тан олди ва талабнома суммасини тўлаб берди. 

Операциянинг санаси

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

13.11.2020 й.

 

Қайтарилган яроқсиз маҳсулот акс эттирилди (қўшимча ҳисобварақ-фактурага асосан) (4 x 25 000)

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

100 000

 

13.11.2020 й.

 

ҚҚСга тузатиш киритиш акс эттирилди (4 х 25 000 х 15%)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

15 000

 

13.11.2020 й.

 

Таннархга қайтариш суммасига тузатиш киритиш акс эттирилди (4 х 19 500)

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

78 000

 

13.11.2020 й.

 

Даромадга қайтариш суммасига тузатиш киритиш акс эттирилди

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

100 000

 

13.11.2020 й.

 

Яроқсиз маҳсулот тузатиш учун цехга жўнатилди

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

78 000

 

Тан олинган талабнома бўйича қарзни сўндириш (4 х 25 000)

 

19.11.2020 г.

 

Талабнома суммаси тўланди

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

115 000

 

Агар олдиндан тўлов суммаси 100%дан кам бўлса, солиштириш далолатномасига асосан дебиторлик қарзининг сўндирилмаган суммаси талабнома суммасига камайтирилади

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

115 000

 

 

Яроқсиз маҳсулотни қайтаришда сотувчи сотиб олувчига қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этиши шарт (СК 47-м. 4-қ., ­257-м.; Низомнинг 40, 41-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

Қўшимча ҳисобварақ-фактурани бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати доирасида ёзиб бериш мумкин.

Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

● ҳисобварақ-фактура қўшимча эканлиги тўғрисида белги;

● қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;

● тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

● нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати;

● ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий) (Низомнинг 42-б.). 

Татьяна ЛИМАРЕВА, buxgalter.uz эксперти,

Ирина АХМЕТОВА, «Norma» компанияси эксперти.

Прочитано: 593 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика