Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 1-2 / Солиқ солиш

Ер солиғини тўлаш муддати 15 январга қадар узайтирилди

 

Давлат солиқ қўмитаси 2021 йилда ер солиғи билан боғлиқ вазиятга доир хабарни маълум қилди. Солиқ ҳисоботини топшириш ва тўлаш муддати 15 январга қадар узайтирилди, якуний ставкалар 10 январга қадар эълон қилинадиган бўлди*.

 

«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунга (30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-569-сон) мувофиқ 2021 йилдан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини аниқлашнинг янги тартиби белгиланди.

Қонун 2020 йилнинг 30 декабрида қабул қилинганини эътиборга олиб, солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини аниқлаш жараёни якуний босқичда эканлигини ҳисобга олган ҳолда истисно тариқасида:

● 2021 йилда юридик шахслардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддати (7-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 йил) 5 кунга узайтирилди;

● 2021 йилнинг январь ойи ва биринчи чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш жорий йилнинг 15 январигача амалга оширилади;

● 2021 йил учун ер солиғининг аниқ ставкалари солиқ тўловчиларга жорий йил 10 январга қадар етказилади.

2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2021 йил 15 январгача солиқ ҳисоботларини тақдим этган ва тегишли солиқ суммаларини тўлаган солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик қўлланилмайди.

 

Манба: soliq.uz

__________________________

*Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаш учун ставкалар тасдиқланди. Ушбу ставкалар ҳудудий солиқ инспекциялари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига юборилади, ДСҚнинг расмий сайтида эса республика бўйича маълумотлар жойлаштирилган бўлим ишга туширилди. Унга қуйидаги ҳавола бўйича кириш мумкин: https://soliq.uz/regulations/land-property-tax.

Прочитано: 103 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика