Ўзбекистон Республикаси резиденти (юридик шахс) ЎзРда ДМга эга бўлмаган норезидентдан товар белгисини (роялти эмас) сотиб олмоқчи.
Бунда норезидентнинг даромадидан солиқ олинадими?
– Йўқ, норезидентдан товар белгиси сотиб олинганда, унда солиқ солинадиган даромад юзага келмайди.
Товар белгиси – бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белги. Товар белгиси интеллектуал мулк объектлари жумласига киритилади ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилади (ФК 1031-м. 2-б.; «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.; АВ томонидан 29.07.2009 йилда 1988-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидалар).
Товар белгиси сотиладиган бўлса, у товар ҳисобланади. ЎзР юридик шахси томонидан товар сотиб олиниши норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадига киритилмайди (СК 45-м. 1-қ., 351-м. 3-қ. 1-б.).
Шу тариқа, товар белгиси сотиб олинганда даромад солиғи ушлаб қолинмайди ва тўланмайди.
Ольга БУСАРОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.