Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 1-2 / Солиқ солиш

Қандай ҳолларда ижарага олувчи ресурс солиқларини тўлаши керак

 

Корхона кўчмас мулкни ижарага олган. Бу ҳолда ресурс солиқлари бўйича қандай тўғри ҳисобот топшириш мумкин? Уларни ким тўлаши керак – ижарага берувчими ёки ижарага олувчи?  

 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚда жавоб беришди:

 

– 2020 йилда амал қилган нормалар ўзгармади.

Агар хўжалик юритувчи субъектда ресурс солиқлари бўйича солиқ солиш объектлари мавжуд бўлмаса, улар бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш зарур эмас, шу жумладан – нолли кўрсаткичлар билан.

Солиқ ҳисоботи шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади, бинобарин, солиқ ҳам тўланади (СК 81-м. 3-қ.).

Шундан келиб чиқиб:

● ижарага олувчи оператив ижарада бўлган объектлар (бино ёки алоҳида хоналар) бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўламайди, сабаби у – ижарага олинган объектнинг мулкдори эмас. Бу ҳолда солиқларни мол-мулк мулкдори тўлайди (СК 54, 410, 425, 444-м.; 6-сон БҲМС, АВ рақами 1946, 24.04.2009 й.);

● сув етказиб беришни амалга оширувчи ташкилот билан у ижарага олган бино ёки алоҳида хоналарга сув етказиб бериш учун мустақил равишда шартнома тузган ижарага олувчи сув ресурсларидан фойдалаганлик учун солиқ тўловчисига айланади, сабаби сув бериш унинг ташаббуси билан ва унинг хўжалик эҳтиёжлари учун амалга оширилади (СК 444-м.);

● ижарага олувчи (лизинг олувчи) ижарани молиявий деб таснифлаш мумкин бўлган барча ҳолларда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлайди, сабаби тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган пайтдан эътиборан объектнинг эгаси ҳисобланади (СК 54, 410, 425-м.).

Прочитано: 395 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика