Молия вазирлигининг «Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот хабари»* эълон қилинди (рўйхат рақами 06/04-01-02-32/3200-сон, 2020 йил 30 декабрь). Ушбу ҳужжатда нималарга эътибор берилиши ҳақида бизнинг шарҳда ўқинг.
Сўнгги бир неча йиллардан фарқли ўлароқ 2021 йилда солиқ тизимига туб ўзгартиришлар киритилмагани бухгалтерлар учун улар ишини енгиллаштирадиган хуш янгилик бўлди.
Алкоголь маҳсулотларини (шу жумладан пивони) чакана сотиш билан шуғулланувчи дўконлар, шунингдек бозор ва савдо комплекслари бухгалтерларининг ишлари бироз кўпаяди. Мазкур хўжалик юритувчи субъектлар тушум ҳажмидан қатъи назар, ҚҚС ва фойда солиғини тўлайдилар, шу сабабли бухгалтерлар тезкорлик билан ушбу солиқларни ўзлаштириб олишларига тўғри келади.
Ўқувчиларга қулай бўлиши учун энг муҳим маълумотларни жадвалга тўпладик:
Нималар сақлаб қолинди
|
Нималар ўзгартирилди
|
Қўшилган қиймат солиғи
|
|
Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳамда солиқ ставкаси аввалгидек – 15% миқдорида сақлаб қолинди
|
Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобига Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарлар (хизматлар) солиқдан озод қилинади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон)
|
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак ҳисобланади
|
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобига имтиёзларни қўллаш тартиби аниқлаштирилди. Энди, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарзлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни олиб кириш, агар озод қилиш қонунда назарда тутилган бўлса озод қилинади
|
Акциз солиғи
|
|
Акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинди
|
Акциз солиғи ставкалари энди Солиқ кодекси билан белгиланади (2891–2893-моддалар). Бунда олиб киришда акциз солиғини ҳисоблаб чиқаришда Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ амал қиладиган ТИФ ТН кодлари қўлланилади.
|
73 турдаги товарлар бўйича акциз солиғи бекор қилинди. Якуний истеъмолчига сотиладиган, олиб кирилган акциз тўланадиган товарларни (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ) ўз эҳтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар ҳисобланади. |
|
Ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинадиган табиий вино (шиша идишдагилардан ташқари) маҳсулотлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди
|
|
Фойда солиғи
|
|
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг 2020 йилда амалда бўлган тартиби, шунингдек солиқ ставкалари сақлаб қолинди
|
1 январдан бошлаб СК 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва 17-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган), шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулклар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди
|
Солиқ органлари бўнак тўловларини олдинги ҳисобот даври асосида ҳисоблайдилар Бунда солиқ тўловчи чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга |
Амортизацияланадиган активнинг қиймати қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади. 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосан солиқ тўловчида мавжуд бўлган, илгари ўтказилган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амортизацияланадиган активлар қиймати солиқ солиш мақсадида бошланғич қиймат ҳисобланади. 2021 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи томонидан кейинги ҳисобот (солиқ) даврларида амортизацияланадиган активлар қийматини қайта баҳолаш амалга оширилганда, амортизация ажратмаларини ҳисоблашда солиқ солиш мақсадлари учун бундай қайта баҳолаш натижаси ҳисобга олинмайди |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
|
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳамда 12 фоиз миқдорида солиқ ставкаси сақлаб қолинди Қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқни тўловчи солиқ тўловчилар учун 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари миқдори сақлаб қолинди |
Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари индексация қилинди. Улар «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга 8-иловада белгиланган. 2021 йилдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқни тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкалари Солиқ кодексида белгиланади |
Ижтимоий солиқ
|
|
Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳамда солиқ ставкалари 2020 йилда амалда бўлган миқдорда сақланиб қолинди: ● юридик шахслар учун – 12%; ● бюджет ташкилотлари учун – 25% |
Ижтимоий солиқни 1% миқдорида тўлаш бўйича имтиёз амал қилмайди
|
Айланмадан олинадиган солиқ
|
|
Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинди. Барча тоифадаги солиқ тўловчилар учун (риэлторлардан ташқари) 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари сақлаб қолинди |
Айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайдиган шахслар рўйхатига алкоголь маҳсулотларини (шу жумладан пивони) чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари, бозор ва савдо комплекслари киритилди. Риэлторлик хизматини кўрсатувчи шахсларга солиқ ставкаси 25%дан 13%гача камайтирилади |
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
|
|
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек базавий солиқ ставкаси 2% миқдорида сақлаб қолинди
|
СКнинг 415-моддаси 4-бандида назарда тутилган объектлар учун белгиланган пасайтирилган солиқ ставкаси 0,2%дан 0,4%гача оширилди
|
Туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига ушбу объектлар бўйича мол-мулк солиғини камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилди
|
|
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи
|
|
Юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан белгиланган 0,95% солиқ ставкаси сақлаб қолинди
|
Мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари мева-сабзавот маҳсулотлари эгаллаган ерлар бўйича, шунингдек деҳқон хўжаликлари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда солиқ тўлайди. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган каби ер солиғи ставкаси белгиланди
|
Солиқ кодексида юридик ва жисмоний шахслар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳудудлар кесимида (мутлақ миқдорда) базавий солиқ ставкаси белгиланди. Улар асосида туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан муайян ставкалар белгиланади
|
|
СКнинг 429-моддасида назарда тутилган алоҳида объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан юридик шахлар учун солиқ ставкасининг камайтирувчи коэффициенти 0,1 дан 0,25 гача оширилди
|
|
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб нафақат томчилатиб суғориш, балки бошқа турдаги сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ерлар ер солиғини тўлашдан озод этилди
|
|
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
|
|
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш умумий тартиби сақлаб қолинди Солиқ ставкалари коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун 2020 йил даражасида сақлаб қолинди |
Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжаликларида сувдан фойдаланувчи шахслар учун солиқ базасини аниқлаш тартиби ўзгартирилди
|
Солиқ солиш объекти ва (ёки) солиқ ставкаси турли хил бўлган бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва тегишли солиқ ставкалари бўйича солиқ тўлашлари шарт
|
|
Солиқ стакаларини Солиқ кодекси белгилайди. Солиқ стакалари 15%га, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари учун эса 30%га индексация қилинди
|
|
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
|
|
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинди
|
Қуйидаги фойдали қазилмалар учун 5 фоиз миқдорида, бироқ 1 куб м учун 7 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ягона солиқ ставкаси белгиланди: қурилиш қумлари, қум-шағал аралашмаси, қумтошлар, қурилиш майда тошлар (карбонат жинслари, гранитлар, порфиритлар ва сланец жинслари)
|
Яна нималарни эътиборга олиш лозим:
2021 йил 1 январдан мулкчилик шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий воситаларни ҳар йиллик мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинди. Асосий фондларни ихтиёрий қайта баҳолашни ўтказиш тақиқланмаган.
Олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим миқдори 1 грамм учун 1 минг сўм миқдорида сақлаб қолинди.
P.S. |
Юқорида келтирилган солиққа оид ўзгартиришлар бўйича батафсил тушунтиришларни ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга доир мисоллари билан келгуси сонларимизда ўқинг.
*«СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда.