Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 48 / Солиқ солиш

Товарлар ва хизматлар қийматига киритилган ҚҚС қачон ҳисобга олиниши лозим

 

Кўп ҳолларда сотиб олиш чоғида товарлар ва хизматлар қийматига киритилган ҚҚС кейинчалик тузатиладиҳисобга олинади. Бундай тузатиш киритишда нимага эътибор бериш ҳақида «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА гапириб берди: 

 

– Илгари сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматига киритилган «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин, башарти:

● ҚҚСдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиш мақсадида сотиб олинган асосий воситалар, кўчмас мулк ва номоддий активлардан солиқ солинадиган айланмалар учун фойдалана бошланса;

● товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиладиган асосий воситалар ва кўчмас мулкни қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинган бўлса, кейинчалик эса ушбу объектлардан солиқ солинадиган айланмалар учун фойдалана бошланса;

● товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиш мақсадида сотиб олинган, ҳақиқатда эса солиқ солинадиган айланмалар учун фойдаланилган бўлса;

● сиз ҚҚС тўловчисига айландингиз. Солиқ тўловчилар тоифасига ўтиш санасида ҚҚС билан сотиб олинган товарлар қолдиқлари бўйича сиз ҚҚСни ажратиш ва уни ҳисобга олишга ҳақлисиз (СК 269-м. 1, 2-қ.).

● ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСни тузатишда тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичидаги сотиб олишлар инобатга олинади. Асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар бўйича тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган ҳолда, уларнинг баланс қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК ­269-м. 3, 4-қ.).

ҚҚС тўлашга ўтишда ёки солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда солиқ тўловчи тўлашга ўтиш (озод қилишни бекор қилиш) санасида ўз балансида мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқни ҳисобга олишга ҳақлидир. Бунда СКнинг 266-моддаси 1-қисмида белгиланган ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилиниши керак.

Бундай ҳолларда ҳисобга олишга қабул қилинадиган ҚҚС суммаси қуйидагилар бўйича ҳам аниқланади:

● ТМЗнинг қолдиқлари бўйича – ўтиш санасидан олдинги сўнгги 12 ой ичида олинган ва шу санада мавжуд бўлган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб;

● узоқ муддатли активлар бўйича – мазкур объектларнинг ўтиш (озод этиш бекор қилинган) санасидаги (қайта баҳоланиши ҳисобга олинмаган) солиқнинг тегишли суммасини ўз ичига олган баланс (қолдиқ) қийматидан келиб чиққан ҳолда.

 

МИСОЛ. Корхона ҚҚС тўловчисига айлангач, илгари товарлар қийматига киритилган солиқ суммасини тузатади

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган корхона май ойида 57 500 минг сўмлик товар сотиб олди, шу жумладан ҚҚС – 7 500 минг сўм. ҚҚС товарнинг таннархига киритилган.

1 июндан бошлаб корхона ҚҚС тўловчисига айланди ва ушбу товарни ҚҚС ҳисоблаган ҳолда 69 000 минг сўмга реализация қилди.

Июнь ойида реализация қилинган товарга тўғри келадиган ва илгари унинг таннархига киритилган (7 500 минг сўм) «кирувчи» ҚҚС суммаси тузатилиши зарур. Уни товар қийматидан чиқариб, ҳисобга олиш зарур.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Товар май ойида сотиб олинди

 

57 500

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Июнь ойида товар қолдиғига тўғри келадиган ва илгари унинг таннархига киритилган ҚҚС суммаси тузатилди ва ҳисобга олинди

 

7 500

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

2910-«Омбордаги товарлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

Июнь ойида реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди

(69 000 / 1,15)

60 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Товарни реализация қилиш қийматидан ҚҚС ҳисобланди

(69 000 /115 х 15)

9 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 йил) тузатиш киритиш бундай экс эттирилади:

ҚҚС тўловчилар тоифасига ўтиш пайтида омборда ҳисобда турган товарнинг ҚҚСсиз қиймати (50 000 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловасининг 0121-сатри 3-устуни;

ҚҚСни тузатиш суммаси (7 500 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига ­3-илованинг 0121-сатри 4-устуни.

 

МИСОЛ. Корхона солиқ солинадиган айланмалар учун фойдаланиладиган товарлар бўйича ҚҚС суммасини тузатади

ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш корхонаси уй-жой фондини таъмирлайди. Бундай ишларга аҳолидан томонидан ХУМШ орқали ҳақ тўланади ва ҚҚСдан озод этилган (СК 243-м. 1-қ. 16-б.). Қурилиш материалларини етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС уларнинг харид қийматига киритилади.

Ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш учун корхона алоҳида-алоҳида усулдан фойдаланади.

Мазкур объектларда таъмирлаш-қурилиш ишларини бажариш учун корхона май ойида 57 500 минг сўмлик қурилиш материаларини сотиб олди, шу жумладан ҚҚС – 7 500 минг сўм. «Кирувчи» ҚҚСнинг барча суммаси (7 500 минг сўм) материалларнинг харид қийматига киритилган.

Июнь ойида корхона ҚҚС солинадиган қурилиш-монтаж ишлари учун пудрат шартномасини тузди. Июнь ойида уларни бажаришда улар бўйича ҚҚС уларнинг қийматига киритилган май ойида сотиб олинган материаллардан ҳам фойдаланилди.

ҚҚС солинадиган айланмалар учун фойдаланилган материаллар қиймати солиқни инобатга олган ҳолда 11 500 минг сўмни ташкил этди. Бинобарин, улар бўйича ҚҚС суммасини – 1 500 минг сўмни (11 500 / 115 х 15) – бажарилган ишлар таннархидан чиқариш ва ҳисобга олиш зарур.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Материаллар май ойида сотиб олинди

 

57 500

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Материаллар июнь ойида ҚҚС солинадиган бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилди

 

11 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

ҚҚС солинадиган ишларни бажаришда фойдаланилган материаллар бўйича ҚҚС суммаси июнь ойида тузатилди (ҳисобга олинди)

 

1 500 (сторно)

1 500

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда тузатиш киритиш бундай акс эттирилади:

● ҚҚС солинадиган айланмалар учун фойдаланилган материалларнинг қиймати ҚҚСсиз (10 000 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0132-сатри 3-устунида;

● ҳисобга олинадиган ҚҚСни тузатиш суммаси (1 500 минг сўм) – ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0132-сатри 4-устунида.

Прочитано: 409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика