Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 48 / Солиқ солиш

Даволаниш ҳақини тўлашнинг солиқ оқибатлари

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона ўзининг ходими бўлмаган жисмоний шахснинг амбулатор даволаниш ҳақини тўлаб берди. Ўзбекистон резиденти ҳисобланган жисмоний шахс ногирон эмас.

Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? 

 

– Корхона томонидан ходими бўлмаган жисмоний шахснинг амбулатор даволаниш ҳақи тўланиши – бу жисмоний шахснинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СК 376-м. 1-қ. 1-б., 387-м. 1-қ. 2-б.). Унга нисбатан имтиёз қўлланилмайди.

Корхона ўзи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадидан ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақли. Бунинг учун жисмоний шахснинг ёзма аризаси керак бўлади. У йил якуни бўйича жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этган ҳолда мазкур даромаддан ЖШДС тўлайди. Корхона ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тўлов амалга оширилган йил тугаганидан кейин 30 кун ичида тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этиши шарт (СК 387-м. 2-қ., 389-м. 1-қ. 1-б.).

Ходимнинг моддий наф тарзидаги даромадларига ижтимоий солиқ солинмайди (СК 403-м.).

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 379 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика