Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 48 / Солиқ солиш

Хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади?

 

Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар асосида кўчмас мол-мулк билан боғлиқ хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мураккабликларини «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: 

 

– Кўчмас мол-мулк билан бевосита боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи унинг жойлашган жойи бўйича аниқланади. Бу шуни англатадики, агар мол-мулкнинг ўзи Ўзбекистонда жойлашган бўлса, бундай хизматлар Ўзбекистонда реализация қилинган ҳисобланади.

Ва тегишинча, аксинча – кўчмас мулк хорижда жойлашган бўлса, демак, корхона томонидан кўрсатилган хизматлар хорижда реализация қилинган ҳисобланади (СК 241-м. 3-қ. 1-б.).

 

 

Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк киради. Бу – белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар. Бундан ташқари, Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин. Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади (ФК 83-м.).

 

Кўчмас мол-мулк билан бевосита боғлиқ хизматлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради:

● қурилиш, монтаж қилиш, қурилиш-монтаж хизматлари, кўчмас мол-мулкка доир ишга тушириш-созлаш, таъмирлаш;

● реставрация қилиш;

● кўкаламзорлаштириш;

● кўчмас мол-мулкни ижарага бериш;

● архитектура лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш фаолиятини тайёрлаш ва мувофиқлаштириш, архитектура ва қурилиш фаолияти устидан муаллифлик ва (ёки) техник назорат.

 

Келтирилган хизматлар рўйхати тугал ҳисобланмайди, шу боис уларга сизнинг вазиятингиз бўйича бошқа шунга ўхшаш хизматларни киритишингиз мумкин. Масалан, қурилиш майдонини ­тайёрлаш, ер қазиш, геодезия, муҳандислик қидирув ишлари ва бошқа турли хизматлар.

 

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган хизматлар Ўзбекистонда ҚҚС тўловчилар сифатида ҳисобга олинмаган чет эллик шахслар томонидан кўрсатилган бўлса, Ўзбекистон корхонаси солиқ агенти сифатида ундан ҚҚС тўлаши шарт. Бунда солиқ агентлари, улар ҚҚС тўловчилари сифатида ҳисобга олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар, ўз мажбуриятларини бажарадилар (СК 255-м. 1, 6-қ.).

 

МИСОЛ. Россия қурилиш компанияси Ўзбекистон корхонаси билан тузилган шартномага биноан Ўзбекистонда спорт мажмуасини қуради

Мазкур ҳолда норезидент томонидан кўрсатиладиган хизматлар кўчмас мол-мулк (қурилиш объекти) билан боғлиқ. Шу боис ижрочи – хорижий компания эканлигига қарамай, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади. Бинобарин, Россия компаниясининг қурилиш хизматларига Ўзбекистонда ҚҚС солинади. Қурилиш майдони, башарти унда фаолият исталган кетма-кетликдаги 12 ойлик давр мобайнида 183 кундан ортиқ муддат мобайнида давом этса, доимий муассаса (ДМ) деб эътироф этилади (СК 36-м. 3-қ. 1-б.).

2020 йилдан бошлаб ДМлар ҚҚС тўловчиларига айланганлари боис, улар реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланмани ўзининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайди (СК 237-м. 1-қ. 4-б., 238-м. 2-қ.).

 

МИСОЛ. Чет эллик юридик шахс Ўзбекистонда бино сотиб олди ва уни Ўзбекистон корхонасига ижарага беради

ҚҚС солиш мақсадларида ижара хизмат деб эътироф этилади. Бино (кўчмас мол-мулк) Ўзбекистон ҳудудида жойлашганлиги боис, ушбу хизматни реализация қилиш жойиЎзбекистон ҳисобланади.

Агар чет эллик юридик шахс Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобга олинмаган бўлса, Ўзбекистон корхонаси, солиқ агенти сифатида ижара ҳақидан ҚҚС суммасини ушлаб қолиши ва солиқни бюджетга тўлаши шарт.

Агар ижара шартномаси ижара ҳақига ҚҚС киритилишини назарда тутмаса, солиқ агенти тегишли солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва уни ўз маблағлари ҳисобидан бюджетга ўтказиши шарт (СК 255-м. 1, 7-қ.).

 

МИСОЛ. Ўзбекистон корхонасининг буюртмасига асосан Россия компанияси Тошкентда уй-жой мажмуаси қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Лойиҳалаш ишлари Россияда бажарилади

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича хизматлар кўчмас мулк билан боғлиқ. Уларни реализация қилиш жойи ушбу кўчмас мулк жойлашган жой бўйича аниқланади. Мазкур вазиятда уй-жой мажмуаси Ўзбекистонда қурилмоқда, тегишинча, хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилади. Шу боис Россия компанияси томонидан бажарилган лойиҳалаш ишлари қийматидан ҚҚСни бюджетга солиқ агенти – Ўзбекистон корхонаси тўлайди.

Илгариги мисолдаги сингари, ҚҚС ҳисоб-китоби тартиби шартнома шартларига – лойиҳалаш хизматлари қийматида солиқ суммаси назарда тутилганлигига боғлиқ. Агар назарда тутилган бўлса, солиқ агенти хизматлар қийматидан уни ушлаб қолади ва бюджетга тўлайди. Агар назарда тутилмаган бўлса, солиқ агенти хизматлар қийматидан ҚҚСни ҳисоблайди ва ўз маблағлари ҳисобидан уни бюджетга тўлайди (СК 255-м. 1, 7-қ.).

 

Чет эллик юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича ҚҚСнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати, ҳисобга олишнинг бошқа шартларига риоя қилинган тақдирда, солиқ агентига тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради (СК 255-м. 9-қ.).

 

Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар солиқ ҳисоботини – чет эллик юридик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича алоҳида ҚҚС ҳисоб-китобини – ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этадилар. ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари солиқ ҳисоботини солиқни тўлаш амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 1, 4-қ.).

 

 

Тузатиш

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 21 январдаги 3 (1327)-сони:

1-саҳифасида чоп этилган «Божхоначи – қандай касб» сарлавҳали материалда «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг (18.10.2018 йилдаги 472-I-сон, кейинги ўринларда – Қонун) 3-моддасида божхона органларининг 20-га яқин вазифалари белгиланган» жумласи қуйидагича ўқилсин: «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг (18.10.2018 йилдаги ЎРҚ-502-сон, кейинги ўринларда – Қонун) 3-моддасида божхона органларининг 20 га яқин вазифалари белгиланган»;

14-саҳифасида чоп этилган «Божхона қонунчилиги – янги йилнинг янгиликлари» сарлавҳали материалда учинчи устун пастдан тўртинчи хатбошидаги «(«Чиқиндилар тўғрисида«ги Қонун ­23-моддаси)» ҳаволаси «(«Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун 231 – моддаси)» деб ўқилсин.

* * *

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 28 январдаги 4 (1328)-сони 4-саҳифасида чоп этилган «Имтиёз қандай қўлланилади» сарлавҳали материалдаги «(21.12.2018 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорнинг ­7-банди)» ҳаволаси «(21.12.2018 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорнинг 14-банди)» деб ўқилсин.

* * *

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 4 февралдаги 5 (1329)-сони 1-саҳифасида чоп этилган «1 февралдан қандай ўзгаришлар бор» сарлавҳали материалда иккинчи устундаги «Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 мартидан «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун кучга кирди» жумласи «Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 мартидан «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун кучга кирди» деб ўқилсин.

Тузатиш

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 11 февралдаги 6 (1330)-сонининг 3-саҳифасида чоп этилган «Ижтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми» сарлавҳали материалда учинчи устун еттинчи хатбоши қуйидагича ўқилсин:

«2. Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ­ПҚ-3276-сон қарори билан мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2025 йил 1 январгача барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилган (5.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарорнинг 13-банди).».

* * *

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 25 февралдаги 8 (1332)-сонининг 15-саҳифасида чоп этилган «Импорт вақтида божхона расмийлаштирувлари» сарлавҳали материалда «(Ставкалар, 29.09.2019 йилдаги ПҚ-3303-сон қарорга 1-илова)» ҳаволаси «(Ставкалар, 29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорга 1-илова)» деб ўқилсин.

* * *

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 7 апрелдаги 14 (1338)-сонининг 3-саҳифасида чоп этилган «Инвестициялар бўйича имтиёз ва инвестициявий чегирма: қайсини қўллаган маъқул?» сарлавҳали материалда «(29.12.2019 й. ЎРҚ-599-сон, 4-м.)» ҳаволаси «(30.12.2019 й. ЎРҚ-599-сон, 4-м.)» деб ўқилсин.

* * *

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 5 майдаги 18 (1342)-сонининг 1-саҳифасида чоп этилган «Бизнес ва фуқаролар давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватланади» сарлавҳали материалда «г» кичик бандидаги «(ВМнинг 8.09.2017 йилдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 21-банди)» ҳаволаси чиқариб ташланган ҳолда ўқилсин.

* * *

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 2 июндаги 22 (1346)-сони 16-саҳифасида чоп этилган «Қонунбузарликлар фош этилди» сарлавҳали материалда иккинчи устун тўртинчи хатбошидаги «Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ­ПФ-5326-сонли қарори талабларига кўра,» жумласи «Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли Фармони талабларига кўра,» деб ўқилсин.

* * *

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 2 июндаги 32 (1356)-сони 13-саҳифасида чоп этилган «Наслдор мол – барака манбаи» сарлавҳали материалда «Эслатиб ўтамиз, республика Президентининг 29.05.2013 йилдаги ­ПҚ-2460-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 йилдаги 110-сон қарорлари билан мамлакатимизга наслли чорва моллар олиб кирилаётганда божхона тўловларидан имтиёзлар бериш назарда тутилган» жумласи «Эслатиб ўтамиз, республика Президентининг 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2016 йилдаги 110-сон қарори билан мамлакатимизга наслли чорва моллар олиб кирилаётганда божхона тўловларидан имтиёзлар бериш назарда тутилган.» деб ўқилсин.

* * *

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2020 йил 22 сентябрдаги 38 (1362)-сони 14-саҳифасида чоп этилган «Қанчагача рухсат бор?» сарлавҳали материалда биринчи устун иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги ­472-сон» жумласи «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон» деб ўқилсин.

Прочитано: 417 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика