Ташкилотда ишлаб чиқаришга оид буйруқлар лойиҳалари ким томонидан тайёрланиши ва улар қайси бўлимда сақланиши лозим?
– Корхонада иш юритуви ишлаб чиқариш йўналишига қараб, локал ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади, уларда ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, масъул шахсларни тайинлаш ва уларни сақлаш усуллари белгиланади.
Ишлаб чиқаришга оид буйруқларнинг лойиҳалари раҳбарнинг қарорига биноан, қоидага кўра, улар даҳлдор бўлган бўлинмаларнинг бошлиқлари томонидан тайёрланади ҳамда юрист билан келишилади.
Ишлаб чиқаришга оид буйруқлар ишлаб чиқариш бўлимида сақланиши тавсия этилади. Шунингдек барча ҳужжатларни махсус ажратилган хонада сақлаш мумкин.