Norma.uz

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим

 

Президентнинг 13.10.2020 йилдаги ПҚ-4860-сон қарорида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари назарда тутилган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2020–2025 йилларга халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ва 2020–2021 йилларда уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»;
  • алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълимини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари).

Концепция 2 босқичда амалга оширилади.

I босқич (2020–2022 йиллар) норматив базани такомиллаштириш; малакали педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва муассасаларни махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш; замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этишдан иборат. Шунингдек аҳоли ўртасида ижобий ижтимоий муҳитни шакллантириш; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга салбий муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Инклюзив таълим тизими тажриба-синов тариқасида алоҳида таълим муассасаларининг фаолиятига жорий қилинади. 

II босқичда (2023–2025 йиллар) инклюзив таълим тизимини босқичма-босқич бошқа умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилиш; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ҳар бир боланинг инклюзив таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади; ўқитиш усулларини такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари босқичма-босқич жорий этилади. Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга, уларнинг жисмонан соғлом ва бақувват шаклланишига қаратилган чоралар кўриш; ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий эҳтиёжидан ҳамда таълим муассасаларининг географик жойлашувидан келиб чиқиб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва мактаб-интернатлар) сони оптималлаштирилади. 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий умумий ўрта таълимни 11 йиллик (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 9 йиллик) муддатда амалга оширилади;
  • ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11-синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 8-9-синф) ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг қисқартирилаётган ўқув соатлари доирасида касб ўқитиш курслари ташкил этилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб бошланғич таянч коррекцион синфларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш мослаштирилган (адаптив) ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштиришда махсус педагоглар ва тьюторлар (ёрдамчи педагог ходимлар) яқиндан кўмаклашади.  

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази қошида «Инклюзив таълим лабораторияси» ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда базавий тариф ставкаси миқдорида устама ҳақи тўланиши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 14.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.

Прочитано: 391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика