Norma.uz

Ортиқча тўловни қайтариш

 

Пенсиядан ушлаб қолиниши учун қандай сабаблар асос бўлиши мумкин?

 

– Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмалар:

  • суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;
  • Пенсия жамғармаси бўлимининг қарорига биноан, пенсионер ёки нафақа олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин (АВ томонидан 26.10.2016 йилда 2835-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 1-банди).

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас (Йўриқноманинг 2-банди).

Асослар бўйича чегирмалар тўланиши лозим бўлган пулнинг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади. Бунда қарздор (пенсионер ёки нафақа олувчи) ёзма аризасига мувофиқ чегирмалар миқдорини ошириши мумкин. Чегирмалар миқдори фоиз кўринишидаги миқдор ёки қатъий суммада кўрсатилади. Қарздор янги ёзма ариза тақдим этиш орқали қарздорликни қоплашга йўналтирилаётган суммалар миқдорини ўзгартириши мумкин (Йўриқноманинг 3-банди).

Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш комиссиянинг қарори асосида чегирмалар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

  • ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида – 10%;
  • қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида – 30%;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 2 баробаридан кам миқдорда пенсия ёки нафақа олувчи шахслар бўйича – 5%.

Чегирма миқдори суд қарори билан белгиланган ҳолатларда, чегирма суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади (Йўриқноманинг 12-банди).

Пенсионер Пенсия жамғармаси бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан 3 йил учун суд орқали ундирилади. Судга даъво аризаси киритилганда чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилади (Йўриқноманинг 13-банди).

Таъкидлаш жоизки, суиистеъмоллик деганда пенсионер ёки нафақа олувчининг пенсия ва нафақалар суммаларини ортиқча олишга қаратилган ҳаракатлари тушунилади.

Ҳисоблашдаги хато деб пенсия ва нафақаларни ҳисоблашдаги арифметик ҳаракатлар (қўшиш, айриш, бўлиш, кўпайтириш) билан боғлиқ хато, дастурий таъминотга маълумотларни киритишдаги механик хато, шунингдек, дастурий таъминот ишидаги бузилиш оқибатидаги хато тушунилади.

Техник хато деб дастурий таъминотга маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ хато эътироф этилади. Бундай хато деб, шунингдек пенсия таъминотига оид имтиёзларни қўллашда нотўғри шарҳлаш (услубий китоб, қўлланма ва кўрсатма хатлар фойдаланган ҳолда), пенсия ҳисоблаш учун қўлланиладиган иш ҳақини қайта ҳисоблашда коэффициентларни нотўғри танлаш, пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш учун бошланғич маълумотларни нотўғри кўрсатиш, пенсия ва нафақаларни икки маротаба ўтказиб юбориш, бир давр учун бир нечта асосларга кўра тўлашни амалга ошириш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоб-китоб қоидаларига риоя этмаслик ҳам тушунилади (Йўриқноманинг 11-банди).

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика