Norma.uz

Ҳаммаси стажга боғлиқ

 

Пенсия жамғармаси ёшга доир пенсияни энг кам пенсиядан кам миқдорда тайинлаши мумкинми? 

 

Ҳа, мумкин. Пенсия стаж тўлмаганда ёшга доир энг кам пенсиядан кам миқдорда тайинланиши мумкин.

Тўлиқ бўлмаган иш стажи – бу Қонуннинг 37-моддасида назарда тутилган даврлардан жамланган, пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган стаждан, яъни эркаклар учун 25 йил ва аёллар учун 20 йилдан кам бўлган умумий иш стажи (Қонуннинг 7-м.).

Энди стажнинг пенсия миқдорига қандай таъсири борлигини кўриб чиқамиз. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади ва қуйидаги тарзда ҳисобланади – аввал тегишли тўлиқ пенсия белгиланади, ушбу пенсия талаб этиладиган иш стажининг ойлари сонига бўлинади ва ҳосил бўлган сумма ҳақиқий иш стажи ойлари сонига кўпайтирилади (Қонуннинг 8, 18, 22, 29-моддалари).

 

1-МИСОЛ. 25 йил иш стажига эга бўлган эркакларнинг иш стажи 513 350 сўмни ташкил қилади, яъни ёшга доир энг кам пенсияга мувофиқдир. Иш стажи, масалан, эркакларда 20 йил бўлганда, пенсия миқдори мутаносиб равишда камайтирилади ва 410 680 сўмни ((513 350 / (25 х 12)) х (20 х 12)) ташкил этади.

Бунда қонун ҳужжатларида иш стажи етарлича бўлмаганда пенсия миқдорини камайтиришга чеклов белгиланган, уга мувофиқ бундай пенсия ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%идан, яъни 256 675 сўмдан кам бўлмаслиги керак.

 

2-МИСОЛ. Иш стажи 7 йил бўлганда, пенсия миқдори 143 738 сўмни ((513 350 / (25 х 12)) х (7 х 12)) ташкил этади.

Бундай ҳолатларда эркакларга 256 675 сўм, ёки ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%и миқдорида пенсия тайинланади.

 

Маълумот учун!

Пенсионер Ўзбекистонда ташқарига, ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисидаги халқаро шартномалар ­ТУЗИЛМАГАН давлатга доимий яшаш учун кетадиган бўлса, Пенсияга оид ҳужжатлар БЕРИЛМАЙДИ ва Пенсия жамғармаси бўлимининг архивида САҚЛАНАДИ.

Прочитано: 486 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика