Учувчилар таркибидаги ходимлар учун таълим даври кўп йиллик хизмат муддатига киритиладими?
– Ҳа, ҳисобга олинади, бироқ шартлар мавжуд. Учувчилар таркибидаги ходимлар учун – авиация олий ўқув юртларидаги ўқиш вақти (ҳақиқий ўқиш вақти бўйича), агар ўқишга киришдан олдин учиш лавозимларида ишлаган бўлса, учувчилар ва синовчи-учувчиларнинг белгиланган хизмат муддатига киради (Тартибнинг 7-банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 4-илова).