Отам Италиядан кета олмайди. Унинг пенсиясини ишончнома бўйича олардик, унинг амал қилиш муддати тугаб қолди.
Мазкур ҳолатда янги ишончномани расмийлаштириш мумкинми?
– Мазкур ҳолатда пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим (252-сон Низомнинг 172-банди 11-хатбошиси).