Иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотлари йўқолган тақдирда, ушбу маълумотни жамғариб бориладиган пенсия тизимига киритилган бадаллар тўғрисидаги маълумотлар ёрдамида белгиласа бўладими?
– Ҳа, бироқ жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардангина олиш мумкин.
Архив маълумотларини тақдим этилмаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун 2005-2016 йиллардаги жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади (2.03.2020 йилдаги ПФ-5953-сон Фармоннинг 20-банди).