Қишлоқда яшайдиган кекса ёшдагилар уй-жой қуриш учун қарзни расмийлаштира олмайдилар деб эшитдим.
Шундайми?
– Ҳа, шундай. Қишлоқ жойда уй-жой қуриш учун ипотека кредити фақат кредит беришни сўраб мурожаат қилинган кунда 18 ёшга тўлган ва 60 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ВМнинг 25.05.2009 йилдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3, 10-бандлари).