Ҳозирги пайтда ишлайдиган пенсионерга қаерда пенсия тўланади – иш жойидами ёки яшаш жойидами?
– Пандемия туфайли 2020 йил 1 майдан бошлаб ишлайдиган пенсионерларга пенсия бевосита бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланмоқда (Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пенсия оладиганлар бундан мустасно) (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармоннинг 4-банди). Ҳозирги пайтда ишлайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Халқ банкининг туман (шаҳар) бўлимларида тўланади.