Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 43 / Паспорт масалалари

Низоли уй

 

2015 йилда онамдан мерос қолган уйни олдим, ҳаммасини нотариал расмийлаштирдим. Сўнгра у ерда яшамайдиган опамни суд тартибида пропискадан чиқардим. Опам уйга киритиш ҳақида судга мурожаат қилди. Биринчи инстанция суди уйга киритишни рад этди, бироқ апелляция инстанция опамнинг даъвосини қаноатлантирди. Ҳозирги пайтда опам уйга пропискага ўтмоқчи ва мендан уй дафтарини беришимни талаб қиляпти, рад этган тақдиримда суд орқали бунга эришишини айтяпти.

Суд уй дафтарини опамга менинг розилигимсиз уйга прописка қилиниши учун беришга мажбурлай оладими?

Суд ўз ташаббуси билан опамни низоли уйдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаши мумкинми?

 

 

– Фуқароларга шахсий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган уйларга прописка қилиш уй дафтарлари бўйича амалга оширилади (Тартибнинг 1-банди, АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 27-илова).

Уй дафтарлари қуйидаги ҳолатларда тақдим этилади:

  • фуқароларни прописка қилиш ва пропискадан чиқаришни расмийлаштириш учун – ички ишлар органларига ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига;
  • ҳарбий ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун – мудофаа ишлари бўлимига.

Уй дафтарлари ички ишлар, текширув, дастлабки тергов, суд органлари, мудоффат ишлари ва давлат статистика бўлимлари  ходимларининг талабига биноан тақдим этилади (Тартибнинг 3-банди).

Шу тариқа, суд муҳокама пайтида уй дафтарини талаб қилиб олишга ва уйдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашга ҳақли.

Прочитано: 552 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика