Norma.uz

Ўриндош қанча вақт ишлайди

 

Ходима корхонада асосий иш жойи бўйича ишлайди. Шунингдек у бошқа ташкилотда 0,5 ставкада ўриндошлик бўйича ишлайди. Иш куни жамлаб ҳисобланганда асосий иш жойи ва ўриндошлик бўйича 12 соатни ташкил этади.

Ходим яна бир ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши мумкинми?

Табелда иш вақти қандай қўйилади? 

 

– Асосий иш жойи бўйича иш берувчи ходим ўриндошлик бўйича қаерда ва қандай тартибда ишлаётгани учун жавобгар бўлмайди, шунингдек унга бу ишда ишлашини тақиқлаб қўйишга ҳақли эмас (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-банди).

Асосий иш жойи бўйича иш берувчининг мажбуриятларига фақат белгиланган намунадаги ўриндошлик бўйича ишлаш учун ходимга маълумотнома бериш киради. Иш вақти табелини ўз ходими учун асосий иш жойи бўйича унинг юкламаси ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўриндошлик бўйича иш вақтини ва юкламасини ҳисобга олмаган ҳолда тўлдирилади.

Иш берувчилар ўриндошлик бўйича ишга қабул қилишда иш вақтини ҳисобга олиш табелини мустақил юритадилар. Тўлов ишланган вақтга мутаносиб тарзда ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан тўланади (МК 160-м.; Низомнинг 11-банди).

Қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

  • ўриндошнинг иш вақти давомийлиги ушбу тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ошмаслиги лозим;
  • ўриндош учун иш вақти давомийлигининг ҳар кунги ярим нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаган тақдирда, иш вақтини жамланган ҳолда ҳисоблаб юритишга йўл қўйилади. Иш вақти жамланган ҳолда ҳисоблаб юритилганда ўриндошлик асосида иш вақтининг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр 1 ойдан ортиқ бўлмаслиги, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса – 12 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак (Низомнинг 7-банди);
  • ўриндош билан тузиладиган меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг 8-банди).

Қонун ҳужжатларида ходим ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши юзасидан бирор-бир чекловлар назарда тутилмаган.

Прочитано: 382 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика