Norma.uz

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни Ўзбекистонда расмийлаштириш мумкин

 

Ижтимоий тармоқларда Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тестни Ўзбекистонда топшириш тўғрисида турли изоҳлар билдирилмоқда.

 

Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини билиш сертификати патент олиш учун мажбурий ҳисобланади.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон–Россия муносабатлари тарихида биринчи маротаба Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тестни Ўзбекистонда топшириш ва тегишли сертификат бериш имконияти яратилган.

Ушбу имконият Ўзбекистон фуқароларига бир нечта қулайлик яратмоқда. Мисол учун, бу сертификатни Ўзбекистонда олиш фуқаролар учун молиявий харажатларни камайтиради. Сабаби, Россия ҳудудида патентни расмийлаштириш ўртача 20–30 кун вақт талаб этилади. Ушбу вақт оралиғида фуқаронинг ишлаши мумкин эмас ва табиийки, бу меҳнат мигрантларидан яшаш ва овқатланиш учун ортиқча харажат талаб этади.

Фуқаро Ўзбекистонда бўлган пайтда рус тили тестини топшириши Россияда бўлган пайтга қараганда камроқ харажатларни талаб қилади. Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва РУДН ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тестни топшира олмаган фуқаролар қайта тест топшириш учун ҳеч қандай тўлов тўламайди.

Ижтимоий тармоқларда билдираётган изоҳларда бир йил муддатга бериладиган сертификат ҳақида гап кетмоқда. Ўзбекистонда эса сертификат беш йилга берилади. Патент ҳар бир йил учун янгитдан расмийлаштиришини инобатга олган ҳолда, Россия ҳудудида берилаётган сертификат нархи анча юқори бўлиб чиқади.

Бундан ташқари, бир йиллик сертификат Россиянинг фақат битта ҳудудида, беш йиллик сертификат эса бутун Россия ҳудудида амал қилади.

Муҳими, Россияда сертификатни олиш тест топширгандан кейин 3 кундан 7 кунгача вақт талаб этади. Ўзбекистонда эса тестнинг эртаси куни сертификат берилади.

Қайд этиш лозимки, Россия Ички ишлар вазирлигининг патент учун ҳужжатларни расмийлаштирадиган «Паспорт ва виза хизмати»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг очилиши, патент учун тиббий кўрикдан Ўзбекистонда ўтишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу эса фуқароларга патентни олиш учун қўшимча қулайликлар яратади.

 

ЎзА.

Прочитано: 719 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика