Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 42 / Ёнғин хавфсизлиги

Кузги-қишки мавсум бехатар ўтсин!

 

Халқимизда «Фалокат оёқ остида» деган гап бор. Дарҳақиқат шундай. Мана, куз фасли ўртасида турибмиз. Ҳазонрезги мавсумда иситиш мосламалари ишга туширилади, электр ва газ асбобларидан кўпроқ фойдаланила бошлангани сабабли бу паллада ёнғин чиқиш хавфи ҳам бирмунча ортади.  

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жойлардаги бўлинмалари ходимлари жойларда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳудудларда янги қурилаётган кўп қаватли аҳоли турар жойлари ва маъмурий биноларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳолатини текширувдан ўтказиб бормоқдалар. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, аввало, уларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларидан бошланади. Хавфсизлик талабларига риоя этилган жойларда кейинчалик ёнғин содир бўлиш эҳтимоллари камаяди.

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳоли орасида тушунтириш ва профилактика ишларини пухта олиб боргани сабабли ёнғин ҳолатлари ўтган йилдагига нисбатан анча камайган. Буни қуйида келтирилган пойтахтимизда 2019 ва 2020 йилларнинг 9 ойида содир бўлган ёнғин ҳолатлари бўйича статистик маълумотлардан ҳам кўрса бўлади.

Йиллар

 

Ёнғинлар сони

 

Ҳалок бўлганлар сони

 

Жароҳатланганлар сони

 

Моддий зарар, сўм

 

2019

 

1 051

 

15

 

28

 

3,177 млрд

 

2020

 

822

 

6

 

23

 

11,319 млрд

 

Кўплаб ёнғинлар хонадонларда хавфсизлик техникасига амал қилинмаганлиги оқибатида юз беришини таъкидлаш керак. Масалан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика доирасидаги статистикасига кўра, 2019 йилнинг саккиз ойи давомида мамлакатимизда жами 7 439 та ёнғин қайд этилиб, бу ёнғинларда 76 нафар инсон ҳалок бўлган ва 208 нафар киши тан жароҳати олган. Жами содир бўлган ёнғинларнинг 68,7 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 12,6 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,7 фоизи транспорт воситаларида ва 1,6 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган.

Ёнғинларнинг 37,9 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,4 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 12,2 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,4 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4,1 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида содир бўлган.

 

Ш.Мусаев,

Ўз МТРК ЁХТТЭБ мутахассиси,

оддий аскар.

Прочитано: 368 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика