Компания ўз ходими – техник кўмак муҳандисини ФҲШ билан сотувлар бўйича хизматларни кўрсатишга ишга қабул қилмоқчи.
Ташкилотда асосий ходим ФҲШ бўйича ишлаши ҳам мумкинми?
– Ҳа, мумкин. Қонун ҳужжатларида бу борада чекловлар назарда тутилмаган.
Саволда кўрсатилганидек ФҲШ бўйича хизматлар кўрсатиш меҳнат фаолияти жумласига киритилмаслигига эътиборни қаратамиз.
Раҳбар ходимнинг бир вақтнинг ўзида меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларини бажара олиши ва сотувлар бўйича хизматлар кўрсата олиши имкониятини баҳолаши лозим.
Ташкилот штатида сотувлар бўйича менежер ёки савдо агенти сингари бўш лавозимлар мавжуд бўлса, сиз эса бундай вазифаларни бажариш учун ФҲШни расмийлаштирсангиз корхонани комплекс текшириш чоғида бундай ҳуқуқий муносабатлар меҳнат муносабатлари деб эътироф этилиши хатари мавжуд бўлади (МК 82-м. 6-қ.). Шу боис бундай ҳолатларда қуйидагилар тавсия этилади:
1) ходим билан асосий ишидан бўш вақтида ишлаши учун ички ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасини тузиш керак;
2) ходимнинг зиммасига ўзининг асосий мажбуриятларини бажариш билан бир вақтда қўшимча мажбуриятларни бажаришни юклаш керак (ички ўриндошлик), бунда иш ҳақига қўшимча тўловлар назарда тутилиши лозим (МК 160-м.; ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низом).