Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 42 / Юридик маслаҳатлар

Футбол мактабини қандай очиш мумкин

 

Футбол мактаби очишда рухсат берувчи қандай тартиб-таомиллардан ўтиш лозим?

Унга қандай ҳуқуқлар берилади? 

 

– Футбол мактаби – бу юридик шахс шаклида ташкил этиладиган жисмоний тарбия-спорт ташкилоти бўлиб, асосий фаолият тури жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритишдан иборат бўлади («Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг 16-м. 1-қ.). Ташкил этишдан мақсад айнан фойда олиш ёхуд бундай мақсад қўйилмаганда хусусий футбол мактаби тижорат ёки нотижорат ташкилоти бўлиши мумкин. Тижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказида амалга оширилади (Низомнинг 2-б., ВМнинг 9.02.2017 йилдаги ­66-сон қарорига 1-илова). Нотижорат ташкилотлари учун Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган (Низомнинг 4-б., ВМнинг 10.03.2014 йилдаги 57-сон қарорига 1-илова).

Қонун ҳужжатларида хусусий футбол мактабларини фаолиятини тартибга соладиган қоидалар мавжуд эмас. Бироқ 2020 йил 1 октябргача хусусий футбол мактаблари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш режалаштирилган эди («Йўл харитаси»нинг I бўлими 7-б., 4.12.2019 йилдаги ПФ-5887-сон Фармонга 3-илова). Айни пайтда бундай норматив ҳужжат мавжуд эмас.

Қонун ҳужжатларида футбол санъатига ўқитиш жараёнида фойдаланиладиган спорт қурилмаларига оид муайян талаблар белгиланган (АВ томонидан 6.03.2006 йилда 1550-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Улардан паспортга асосан фойдаланилади (Рўйхатнинг 111-б., ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарорига 1-илова). Паспорт Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази томонидан Маъмурий регламентга мувофиқ берилади (ВМнинг 17.03.2020 йилдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган). Тадбиркорлик субъекти Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали паспортни расмийлаштириш бўйича хизматларни олиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида футбол мактабида ва ундаги тиббий пунктда ўрнатилиши лозим бўлган ускуналар ва инвентарнинг минимал сони белгиланади (Табелнинг II қисми 33-б., 1550-сон Низомга 5-илова). Спорт анжомларига нисбатан уларни қуриш ва фойдаланиш борасида гигиеник талаблар қўйилади (16.11.2017 йилдаги 0352-17-сон СанҚН).

Хусусий футбол мактабида тренерлик фаолиятида тренерлик аттестациядан ўтиш ва тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олиш назарда тутилади. Аттестация 5 йилда 1 марта ўтказилади (Низомнинг 6-б., ВМнинг 19.11.2019 йилдаги 918-сон қарорига 1-илова). Бунда нодавлат ташкилотларида банд бўлган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази қошидаги 72 соатлик интенсив малака ошириш курсларида малака оширганларидан кейин аттестациядар ўтказилади. Аттестациядан муваффақиятли ўтганларга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома берилади (918-сон Низомнинг 8-б.).

Футбол мактаби жисмоний тарбия-спорт ташкилоти сифатида спорт мусобақалари, ўқув-тренировка тадбирларида иштирок этишга, халқаро спорт ташкилотларига аъзо бўлишга ҳақлидир (Қонуннинг 16-м. 3, 4-қ.).

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика