Онам вафотидан кейин акам иккаламизга квартира мерос қолди. Акам онам вафотидан бир йил ўтиб оила қурди ҳамда турмуш ўртоғи ва қизалоғини ўзига тегишли турар жойга прописка қилдирди. Мен квартирамни сотиб, акам оиласини боқиши учун унга машина олиб бердим, ўзим эса акамнинг квартирасига пропискага ўтдим. Бироз вақт ўтгач акамнинг турмуш ўртоғи жанжал чиқарадиган бўлди.
Мунтазам жанжаллар учун акам ва унинг оиласини суд тартибида квартирадан рўйхатдан чиқариб юборишим мумкинми?
– Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшайдиган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.
Уй ёки квартиранинг мулкдори, унинг оила аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар ва собиқ оила аъзоси ўртасидаги турар жойдан фойдаланиш ҳамда қилинган харажатлардаги улуш миқдори ҳақидаги низолар суд тартибида ҳал этилади (УЖК 32-м. 1, 8-қ.; ОСПнинг 14.06.2001 йилдаги 22-сон қарори).