Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларининг айтишича, фақат яқин қариндошларни рўйхатга олиш мумкин экан, бунда бир кишига 14 кв.м ҳисобидан келиб чиқилади.
Қандай асосга кўра ва неча кишини хусусийлаштирилган квартирамга рўйхатга олишим мумкин?
– Хусусийлаштирилган квартира, уй (уйнинг бир қисми) мулкдори ўз оила аъзоларини ва хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланган бошқа шахсларни (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган (прописка қилинган) бошқа давлатлар фуқароларини, фуқаролиги бўлмаган шахсларни турар жой майдони ўлчамидан қатъи назар, пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эгадир («Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-м. 1-б, 14-м.; 845-сон Низомнинг 6-банди).
Шу тариқа, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари бошқа шахсларни рўйхатга олишингизни рад этишга ҳақли эмас.
Санжар Хўжааҳмедов,
«Norma» МЧЖ эксперти.