Навоий шаҳрида яшайман. Уйимга қариндошимни рўйхатга олганман. У қамоқда жазони ўташ вақтида вафот этди.
У билан яқин қариндош бўлмаганим учун ўлим ҳақидаги маълумотномани менга беришмаяпти. Паспорт столи ҳамда рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалалари билан шуғулланадиган бошқа органлар уни ўлим ҳақидаги маълумотномасиз рўйхатдан чиқаришмаяпти.
Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Уни қандай рўйхатдан чиқарсам бўлади?
– Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим. Ўлим ҳақидаги гувоҳнома шакли Адлия вазирлиги томонидан белгиланади (Низомнинг 11, 12-б., ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорига 1-илова).
Қариндошингиз озодликдан маҳрум қилиш жойида вафот этганлиги сабабли турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлиги ва уни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишингиз лозим.