Norma.uz

Ходим учун синов муддатини узайтириш мумкинми

 

Ходим билан 1 ойлик дастлабки синов муддати белгиланган ҳолда меҳнат шартномаси тузилган. Муддат тугашига 2 кун қолганда раҳбар янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан буён «ўзини кўрсата олмаганлиги» сабабли синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтирмоқчи.

Иш берувчи келишилган синов муддатини узайтиришга ҳақлими? 

 

Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова жавоб берди.

 

– Меҳнат шартномасига дастлабки синов ҳақидаги шартларни киритиш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади. Меҳнат шартномасида синов муддати ҳақида қайд этиш қуйидагиларга имконият яратади:

1) ходим топширилган ишга қандай уддалаётганини текшириш ва қандай натижаларга эришини кўриш;

2) натижалар қониқарсиз бўлганда ходимни соддалаштирилган тартибда, синов муддати тугашидан 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда,  ишдан бўшатиш мумкин бўлади (МК 87-м. 1-б.).

Дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади (МК 87-м. 4-қ.).

Ходим ҳам МКнинг 87-моддаси 1-қисмига кўра иш берувчини синов муддати тугашидан 3 кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда, меҳнат шартномасини тўхтатишга ҳақли эканини инобатга олинг. Дарвоқе у сабабларни тушунтирмасдан, иш берувчи эса фақат синов натижалари қониқарсиз бўлгандагина меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.

 

Меҳнат шартномасида дастлабки синов белгиланмаган бўлса, ходим бундай шартсиз ишга қабул қилинган ҳисобланади (МК 82-м.).

 

Дастлабки синов муддатини ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам 3 ойдан ортиқ белгилаш мумкин эмас. Бундай шарт қонун ҳужжатларига таққосланганда унинг ҳолатини яхшиламайди ва ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (МК 5-м.).

 

Дастлабки синов муддати 3 ойдан ошиб кетиши мумкин эмас (МК 85-м. 1-қ.). Муддат аниқ 3 ой давом этиши меҳнат шартномасида қайд этилади. Синов муддатининг минимал давомийлиги қонунда белгиланмаган.

Синов муддати фақат муайян ҳолатларда узайтирилади.

Гап шундаки, синов муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври, шунингдек ходимнинг узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган вақтлари киритилмайди. Масалан, суд, терговга расман олиб кетилганда, тиббий кўрикдан ўтишда, малака оширишда бўлган даврлари ва ҳ.к. (МК 85-м. 2-қ., 165, 166-м.).

Орада келинмай қолган вақтларни албатта қайд этиб қўйинг: ходимдан касаллик варақасини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақирув қоғозини, тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотномани топширишни талаб қилинг. Ҳужжатларнинг нусхасини шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйинг. Тасдиқловчи ҳужжатлардаги кунлар сонига қараб буйруқ билан дастлабки синов муддатини узайтиринг ва ходимни имзо чектириб таништиринг.

Ходимнинг топширилган вазифага мувофиқлигини текширишни давом эттириш учун раҳбарнинг ташаббуси билан синов муддати узайтирилиши бошқа масала. Дастлабки синов айнан ишга қабул қилишда белгиланади. Бу шарт меҳнат шартномасида қайд этилган бўлишига қарамай, вақтинчалик тусга эгадир, яъни фақат белгиланган муддат давомида амал қилади. Уни кейинчалик (масалан, бошқа ишга ўтказишда) қўллашга йўл қўйилмайди. Синов муддатини узайтириш моҳиятига кўра ишлаётган шахсга синов белгиланишини билдиради, бу қонун зиддир. Шу боис бир сўз билан айтганда, иш берувчининг ташаббуси билан синов муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди.

Синов муддати асосланмаган ҳолда узайтирилиши маъмурий жарима солинишига сабаб бўлади (МЖТКнинг 49-м.).

 

Қуйидагиларга синов муддати белгиланмайди:

  • Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
  • корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари;
  • 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинган ходимлар (МК 84-м.).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 109 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика