Корхона ҳар йили ИИБ қошидаги маҳаллий қўриқлаш бўлими билан банкдан олинган пул маблағларини корхона кассасига олиб келишда кассирни кузатиб боришга шартнома тузади.
Корхона ИИБ билан бундай шартнома тузиши шартми?
– Пул маблағларини кузатиб боришга шартнома корхонанинг ихтиёрига кўра тузилади.
Аввало таъкидлаш жоизки, ИИВ қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилган (ВМнинг 3.07.2019 йилдаги 555-сон қарори 1-б. 2-хатбошиси). Юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш (бунга пул маблағлари ҳам киради) Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати томонидан амалга оширилади (ВМнинг 255-сон қарори 2-б. 2-хатбошиси). Юридик шахслар ўз мол-мулкини қўриқлаш мақсадида ихтиёрий асосда Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига мурожаат қилади (Низомнинг 20-б., ВМнинг 555-сон қарорига 1-илова).
Наргиза Воҳидова,
«Norma» МЧЖ эксперти.