Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 42 / Юридик маслаҳатлар

Фақат нафақанинг бир турини олиш мумкин

 

Биргаликда турмуш кечираётган эр-хотинларнинг 14 ёшгача бўлган учта боласи бор, улардан бири 8 ойлик. Ариза берилган ойдан олдинги 3 ой учун оиланинг даромади 2 811 000 сўмни ташкил қилди.

Учта боласи бўлган оила бир вақтнинг ўзида 2 ёшгача болани парваришлаш ва 14 ёшгача бўлган болалари учун нафақа, шунингдек моддий ёрдам олишга ҳақлими? 

 

Фақат нафақанинг бир турини олишга рухсат берилади.

Қонун ҳужжатларида қуйидаги нафақаларни тайинлаш назарда тутилган:

  • 14 ёшгача учта ва ундан кўп болалари бўлган оилаларга нафақа – 304 000 сўм;
  • 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси – 434 000 сўм;
  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам – 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача (Миқдорлар, 30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорга 2-илова; Низомнинг 1-б., ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарорига 1-илова).

Кўрсатиб ўтилган тўловлар ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган МҲЭКМнинг 52,7%идан (бу 358 007 сўмга тенг) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади. Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини (комиссия) томонидан қабул қилинади. Тўловлар Халқ банки филиаллари томонидан амалга оширилади (Низомнинг 4, 8, 40-б.).

Ариза берилган ойдан олдинги 3 ой учун Ҳар бир оила аъзосининг ўртача ойлик жами даромади ҳисоблаб чиқарилади (Низомнинг 18-б.). Шу тариқа, саволда кўрсатилган 2 811 000 сўм миқдоридаги сумма 3 ойнинг ҳар бири учун жами ўртача ойлик даромад ҳисобланса, оилада беш киши бўлганда уларнинг ҳар бирининг жами даромади 562 200 сўмни ташкил этади. Ушбу миқдор нафақа ёки моддий ёрдам олиш ҳуқуқини бермайди.

Саволда кўрсатилган сумма 3 ой учун умумий даромад бўлса, оилада беш киши бўлганда ҳар бирининг жами даромади 187 400 сўмни ташкил қилади ва бу нафақа ёки моддий ёрдам олиш ҳуқуқини беради.

Нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқи назарда тутилган (Низомнинг 6-б.). Яъни сизга 14 ёшгача болалари бўлган оилага бериладиган нафақага ёки 2 ёшгача болани парваришлаш нафақаси ёхуд моддий ёрдам берилади.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа эса – 12 ойга тайинланади. Келгусида нафақа олувчи шахс аввалги 12 ойлик муддат тугашидан бир ой олдин, болани парваришлаш нафақаси тўланиши давом эттирилиши учун маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат этиш ҳуқуқига эга (Низомнинг 3-б. 2-хатбошиси, 11-б.).

Таъкидлаш жоизки, коронавирус пандемияси муносабати билан ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам жорий қилинди. Сентябрь ойида қуйидагиларга моддий ёрдам кўрсатилди:

  • 16 ёшга тўлмаган, моддий ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлганлар рўйхатига («темир дафтар»га) киритилган болаларга;
  • 16 ёшга тўлмаган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини оладиган оилалардаги болаларга;
  • ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Бир марта тўланадиган моддий ёрдам миқдори ҳар бир бола учун 500 000 сўмни ташкил этди (26.08.2020 йилдаги ПҚ-4815-сон қарор 1, 2-б.).

Прочитано: 419 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика