Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 37 / Паспорт масалалари

Фуқаролик – фақат битта

 

РФнинг 24.04.2020 йилдаги 134-ФЗ-сон Федерал қонуни билан «Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида»ги Федерал қонунга чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш таомилини соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Энди чет элликлар бошқа давлатларнинг паспортларидан воз кечмасликлари мумкин бўлади, РФ фуқаролигига ота-оналаридан бири ёки эр-хотинлардан бири Россия паспортига эга бўлган фуқаролар РФ фуқаролигига даъвогарлик қила олади. Бундан ташқари, мамлакатда доимий яшайдиган, шунингдек рус тилини биладиган чет элликлар РФ фуқароси бўлиши мумкин.

Белоруссия, Қозоғистон, Молдавия ва Украина, шунингдек СССР фуқаролиги кимларда бўлган бўлса ўша шахслар, СССР таркибига кирган мамлакатларда яшайдиганлар учун РФ фуқаролиги паспортини олиш таомили соддалаштирилди.

ЎзР фуқаролигидан воз кечмай туриб, Россия фуқаролигини олиш мумкинми?

 

– Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги шахс билан давлатнинг доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди, бу алоқа уларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва бурчларида ифодаланади ҳамда шахсларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинларига асосланган.

Ўзбекистонда республиканинг барча ҳудудларида ягона фуқаролик белгиланади. Қорақалпоғистон Республикаси фуқароси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

ЎзР фуқаролиги фуқароликни олиш асосларидан қатъи назар, барча учун тенг ҳисобланади. Ўзбекистон фуқаролари келиб чиқишларидан, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, эътиқоди, машқулотининг тури ва сажияси ҳамда бошқа ҳолатларидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир. Ўзбекистон Республикасида ҳар бир шахс фуқароликни олиш ҳуқуқига эгадир. Ҳеч ким ЎзР фуқаролигидан маҳрум этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳолатлар ёки фуқаролик ҳуқуқини ўзгартириш ҳолатлари бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси ўз органлари ва мансабдор шахслари орқали мамлакат фуқаролари олдида масъулдир, фуқаро эса давлат олдида масъул ҳисобланади. Ўзбекистон мамлакат ҳудудида ва унинг ташқарисида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, фуқароликни тиклаш, фуқароликдан чиқиш ёки фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги қарор Президент томонидан фармонлар кўринишида қабул қилинади ва имзоланган кундан бошлаб кучга киради («Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида» Қонуннинг 4-моддаси).

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўла туриб, кўрсатиб ўтилган РФ Федерал қонунига  мувофиқ Россия Федерациясининг фуқаролигини олиш мумкин бўлмайди. Бироқ сиз бундай мақомда қола олмайсиз. «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатлар фуқаролигига мансублиги Ўзбекистон Республикасида эътироф этилмайди.

Президент томонидан ЎзР фуқаролигидан чиқиш ёки фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунига қадар бир вақтнинг ўзида хорижий давлат фуқаролигига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши ёки масъулиятдан озод этилиши мумкин бўлмайди.

Прочитано: 625 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика