Norma.uz

Корхонадаги буйруқларни тўғри рўйхатдан ўтказамиз

 

Корхонангизда иш юритиш бўйича ички локал йўриқномада барча масалалар акс эттирилган бўлса ва унга қатъий риоя этилса, у ҳолда буйруқларни рўйхатдан ўтказишга тўғри ёндашилган.

Йўриқноманинг номидаги «кадрлар бўйича» сўзларини чиқариб ташлашни тавсия этамиз, сабаби унда нафақат кадрлар, балки корхонада иш юритишга доир умумий масалалар ҳам келтирилган. Бундай йўриқномада кадрлар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари алоҳида акс эттирилиши лозим.

Буйруқ – корхонанинг асосий фармойиш тарзидаги ҳужжати. Қонун ҳужжатларида тижорат корхоналарида қандай буйруқ турлари ва қайси тоифалар бўйича қўлланилиши белгиланмаган. Бироқ буйруқларни 3 та асосий гуруҳга ажратиш мумкин:

  • асосий фаолият тўғрисида;
  • кадрлар масалалари тўғрисида;
  • маъмурий-хўжалик масалалари тўғрисида.

Ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва буйруқлар туси (мавзуси) каби мезонлар асос қилиб олинади. Шу билан бирга муайян корхонадаги ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда буйруқларни гуруҳлаш тақиқланмаган. Масалан, корхонада асосий фаолият тури ва кадрлар масалалари бўйича ҳисоб юритилиши мумкин. Ўз навбатида, кадрларга оид ҳужжатлар бир неча кичик гуруҳларга ажратилиши мумкин. Асосийси, булар локал ҳужжатда қайд этилган бўлиши керак.

Асосий фаолият тури бўйича буйруқлар – булар умуман корхонада ёки унинг таркибий бўлинмаларида ишни ташкил этиш бўйича раҳбар қарорлари расмийлаштириладиган ҳужжатлар. Асосий фаолият тури бўйича буйруқлар қуйидаги масалалар юзасидан чиқарилади:

  • низом, йўриқнома, қоидалар, тузилмани ва штат жадвалини тасдиқлаш;
  • ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш;
  • ходимлар билан ишлаш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • нархни шакллантириш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш;
  • реклама акцияларини ўтказиш;
  • харажатларни меъёрлаштириш ва ҳ.к..

Кадрлар масалалари бўйича буйруқлар – шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар (ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаси шартларининг ўзгартирилиши, таътиллар берилиши, рағбатлантириш ва жавобгарликка (интизомий) тортиш, меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисидаги ҳужжатлар).

Маъмурий-хўжалик масалалари бўйича буйруқлар – маъмурий-хўжалик масалаларини ташкиллаштириш – бинога хизмат кўрсатиш, қўриқлаш таъмирлаш ишлари бўйича қарорлар расмийлаштириладиган ҳужжатлар.

Корхонада 2 турдаги буйруқлар юритилса, ҳар йили буйруқлар солинган 2 та йиғмажилд шакллантирилиши лозим, ҳужжат айланишида катта бўлганда эса – ҳар бир турдаги ҳар бир мавзу бўйича алоҳида йиғмажилд тутилади (масалан: асосий фаолият бўйича буйруқлар, 1-жилд; кадрлар масалалари бўйича буйруқлар, 3-жилд). Буйруқлар турлари (мавзуси) бўйича алоҳида шаклларда рўйхатдан ўтказилади.

Журналлар ички таснифлашга қараб алоҳида юритилади. Буйруқларни рўйхатдан ўтказиш журнали буйруқлар билан ишлашда уларни тезкор излаб топиш учун ахборот-маълумотнома дастаги ҳисобланади. Буйруқларни рўйхатдан ўтказиш ва рақамлаш 1 календарь йил давомида олиб борилади. Журнал электрон шаклда ҳам юритилиши мумкин.

Буйруқларни рўйхатга олиш журналларининг намунавий шакллари мавжуд эмас. Корхона тугатилган тақдирда ҳужжатлар қайта экспертиза қилиниши лозим. Фуқаролар ҳуқуқларига дахлдор бўлган буйруқлар маҳаллий архив муассасаларига рўйхат бўйича сақлашга берилади.

Буйруқларни расмийлаштириш, тасдиқлаш, бекор қилиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш тартиби локал ҳужжатларда, масалан, иш юритиш бўйича йўриқномада баён этилиши лозим.

Буйруқларни рўйхатдан ўтказишнинг алоҳида тизимида буйруқларни рақамлаш ва ҳисобга олишни алоҳида юритишни ҳамда буйруқларни рақамлардан ташқари ҳарфли ёки қўшимча индекслар билан белгилашни тавсия этамиз. Ушбу вариантда буйруқларни алоҳида йиғмажилдлар бўйича ажратишда чалкашлик бўлмайди ва битта ҳисоб даврида буйруқлар рақамлари такрорланишига йўл қўйилмайди.

Масалан, асосий фаолият тури бўйича буйруқлар «аф» (N 1-аф, 2-аф) индекслари билан, кадрлар масалалари бўйича буйруқлар «кб» ёки «к» индекслари билан белгиланиши мумкин, улар рақамларга бириктирилади.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 651 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика