2020 йилнинг июнь ойида импорт бўйича ускунанинг қисми бепул (беғараз) олинган бўлиб, унинг қиймати фақатгина божхона расмийлаштируви мақсадлари учун кўрсатилган. Импорт шартномасига иловада бир бирликник нархи мавжуд.
Фойда солиғи бўйича ҳисоботда ускуна қисмини бепул олишдан кўрилган даромадни қачон акс эттириш лозими?
– Ускунанинг бепул олинган қисми корхонанинг ТМЗ таркибига кирим қилинади. Ташкилот томонидан бепул олинган ТМЗларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (АВда 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатга олинган 4-сон БҲМСнинг 27-банди).
Ускунанинг бепул олинган қисми корхонанинг даромади сифатида тан олинади. Даромад ТМЗнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мазкур даромад фойда солиғини ҳисоблашдаги жами даромад таркибига киритилади (СКнинг 297-моддаси 3-қисми 10-банди, 299-моддаси 1-2-қисмлари). Агар Солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, даромадни эътироф этиш санаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ аниқланади (СКнинг 297-моддаси 10-қисми).
Шу сабабли, ускунанинг қисмини бепул олишдан кўрилган даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобида (3-илова, АВ томонидан 24.02.2002 йилда 3221-сон билан рўйхатга олинган) ускунанинг мазкур қисми бухгалтерия ҳисобига кирим қилинган чоракда акс эттириш лозим.