Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 32 / Солиқ солиш

Ихтисослик имтиёзга таъсир кўрсатади

 

Корхона тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаради, тушум улуши реализация умумий ҳажмининг 60%ини ташкил этади. У Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарори бўйича имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга. Имтиёзни қўллаш бўйича барча шартларга риоя этилган. Бироқ корхонада бошқа даромадлар ҳам мавжуд: хизматлар кўрсатишдан, мол-мулкни ижарага беришдан, АВни реализация қилишдан, кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар олинади.

Корхона ПҚ-2911-сон қарор бўйича имтиёзларни қўллаш шартларига жавоб берадиган бўлса, имтиёз бошқа даромадларга ҳам қўлланиладими ёки фақат тиббиёт буюмларини реализация қилишдан олинган даромадларга қўлланиладими?

 

– Президентнинг «Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон) 2-бандида шундай дейилган: «Ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йил 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармаси мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин».

Имтиёз корхонага тўлиқ тақдим этилади. Бу тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш шартларига риоя этилганда корхона барча фаолият турлари ва бошқа даромадлари солиқлардан озод этилишини англатади.

Прочитано: 941 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика