Ташкилот ҳадя шартномасига асосан мактабга компьютерларни ҳадя қилди.
Компьютерлар берилиши қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?
– Мол-мулк текин берилганда ҳадя қилиш шартномаси расмийлаштирилади (ФК 502-м.). Ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида, ҳадя қилиш шартномаси оддий ёзма шаклда тузилиши лозим (ФК 504-м. 3-қ.). Ушбу қоида мол-мулк қандай қиймат, муайян нарх ёки ноль қолдиқ қиймати бўйича берилаётганидан қатъи назар, барча битимларга татбиқ этилади. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади (ФК 109-м. 3-қ.).
Шунингдек ҳисобварақ-фактурани ва мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш лозим.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.