Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 32 / Божхона

Жаҳон нархларидаги тебранишларни ҳисобга олган ҳолда

Карантин (пандемия) шароитларида айрим турдаги товарларнинг бозор нархлари тушмоқда, айримлариники эса, аксинча, кўтарилмоқда

Ҳозирда қандай баҳолаш усуллари қўлланилмоқда?

 

– Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага (АВ томонидан 13.01.1998 йилда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ божхона баҳолашининг 6 та усули билан белгиланади.

Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули (1-усул) олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади.

1-усул қўлланилганда товарнинг божхона қиймати бўлиб битим қиймати ҳисобланади, яъни олиб кирилаётган товар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтаётган пайтда товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган, БКнинг 304-«Олиб кириладиган товарга доир битим нархига киритиладиган харажатлар» моддаси ва 305-«Олиб кириладиган товарга доир битимнинг нархидан чиқариб ташланадиган тўловлар ва харажатлар» моддаси қоидалари ҳисобга олинган ҳолда тузатилган нархдир.

БК 306-моддаси талабларига мувофиқ товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант ёки божхона брокери томонидан фойдаланилган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тақдирда 1-усулдан божхона қийматини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин бўлмайди.

 Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулини (1) қўллаш мумкин бўлмаса, қуйидаги усуллар кетма-кетликда қўлланилади:

  •  айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича (2);
  •  ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича (3);
  •  қийматларни чегириб ташлаш асосида (4);
  •  қийматларни қўшиш асосида (5);
  •  захира усул (6).

Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.

2-усул божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати қабул қилинишини назарда тутади (БК 309-м.).

3-усулга мувофиқ олиб кирилаётган товарнинг божхона қиймати БКнинг 310-моддасида  кўрсатилган шартларга риоя этган ҳолда ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқланади.

4-усул учун баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашда асос сифатида:

  •  божхона ҳудудида дастлабки ҳолати ўзгармаган ҳолатда;
  •  баҳоланаётган товар божхона ҳудудига олиб кирилгунига қадар 90 календарь кун ичида катта миқдорларда (бир нечта туркумларда);
  •  шундай товарни сотувчи билан ўзаро боғлиқ бўлмаган шахсга сотилаётган, баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар бирлигининг нархи қабул қилинишини назарда тутади.

Бунда баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар бирлигининг нархидан БКнинг 311-моддасида кўрсатилган харажатлар чегириб ташланади.

 5-усул қўлланилаётганда асос сифатида товарнинг қуйидагиларни қўшиш орқали ҳисоблаб чиқарилган нархи қабул қилинади:

а) баҳоланаётган товарни тайёрлашда сарфланган материалларнинг қиймати ҳамда ишлаб чиқариш ва (ёки) ишлов бериш харажатлари;

б) БКнинг 312-моддаси «а» бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми ва баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда;

в) БК 304-моддаси биринчи қисмининг «а» бандида кўрсатилган харажатлар.

 Агар товарнинг божхона қийматини юқорида кўрсатилган уни аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бир мунча қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади.

Захира усулни (6) қўллашда божхона органи декларант ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади. Божхона органи захира усулни тўғри қўллаш мақсадида шундай ахборотни йиғиб боради.

Декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинадиган товарнинг божхона қиймати ва уни аниқлашга тааллуқли тақдим этиладиган маълумотлар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланган тақдирда товарнинг маълум қилинадиган қиймати унинг божхона қиймати сифатида қабул қилиш учун кўрилади.

 Бунда бозор конъюнктурасининг ўзгаришлари унинг шаклланишига таъсир кўрсатмайди, сабаби маълум қилинадиган нарх аввалбошдан ташқи савдо операциялари вақтидаги жаҳон бозор нархларининг силкинишларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Прочитано: 506 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика