Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 32 / Божхона

Курьерлик жўнатмаси: ҳам ялтиради, ҳам «қалтиратди»

 

Бугунги кунда товарларни ноқонуний йўл билан муомалага киритишни қасд қилганлар почта ва курьерлик жўнатмаларидан «самарали» фойдаланмоқда.

 

Хусусан заргарлик буюмларини юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар бунга мисол бўла олади.  «Бош почтамт» ТИФ божхона постида хорижий давлатдан курьерлик ташкилоти орқали фуқаролар Т.А., И.Ж., Д.Д., Д.Р., Т.С., У.Ш. номига юборилган курьерлик жўнатмалари тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганда жўнатмаларда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 87 хилдаги, оғирлиги 5,4 кг бўлган умумий қиймати 81,7  млн сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Бошқа ҳолатда эса почта жўнатмалари орқали ҳатто гиёҳванд ўсимлик уруғларини жўнатиш ҳоллари учрайди. «Халқаро почтамт» орқали хорижлик фуқаро томонидан юртимизда истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролар номига юборилган  почта жўнатмалари орасидаги фонарлар Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бошпочтамт» ТИФ божхона пости ходимлари эътиборини ўзига тортди. «Совға-саломлар» тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилганда фуқаролар А.Н., А.Б. ва С.Ф. номига юборилган почта жўнатмаларидаги фонарларнинг ички қисмларига жами 66 дона «Каннабис» ўсимлиги уруғлари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона органлари мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатларини бошлаб юборган.

Прочитано: 774 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика