Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 17 / Бухгалтерга ёрдам

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шакли қандай танланади

 

Карантин шароитларида давлат бизнесга турли солиққа оид енгилликларни, шу жумладан солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни тақдим этмоқда. «Norma» МЧЖнинг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ барча преференциялар, уларни тақдим этиш шартлари ва норматив ҳужжатларга ҳаволаларни битта жадвалга йиғди.

 

Солиқлар бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиш мумкин:

1. Солиқ кодекси (99–102-моддалар).

2. Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон).

3. Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон).

 

Сиздаги аниқ вазият учун ушбу ҳужжатлардан қайси бири тўғри келади? Жадвал буни тушуниб олишда ёрдам беради:

Кечиктириш
(бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этишнинг шартлари

 

Солиқ кодекси бўйича

(СК 11-бобида белгиланган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби амал қилади)

ПФ-5969-сон Фармон бўйича

(СКнинг 11-бобида кўрсатилган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби татбиқ этилмайди)

ПФ-5978-сон Фармон бўйича

(СКнинг 11-бобида кўрсатилган кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиби татбиқ этилмайди)

Изоҳ

 

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этиладиган субъектлар

 

Барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан:

юридик шахслар;

юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари;

норезидентлар;

якка тартибдаги тадбиркорлар (СК 99-м.).

Барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан:

юридик шахслар;

юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари;

норезидентлар;

якка тартибдаги тадбиркорлар

Кичик бизнес субъектлари:

микрофирмалар;

кичик корхоналар;

якка тартибдаги тадбиркорлар

ПФ-5978-сон Фармон бўйича фақат кичик бизнесга кечиктириш берилади

 

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича чекловлар

 

Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш):

1) табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;

2) бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги;

3) солиқни тўлаш оқибатида банкротлик хавфи юзага келганлиги;

4) жисмоний шахснинг мулкий ҳолати солиқни тўлаш имкониятини истисно этиши;

5) ишлаб чиқариш мавсумий хусусиятга эга эканлиги.

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш):

юридик шахсга – унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган суммага;

жисмоний шахсга – унинг мол-мулки қийматидан ошмайдиган суммага тақдим этилиши мумкин (СК 100-м.).

 

Чекловлар мавжуд эмас

 

Қуйидаги субъектлар кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)дан фойдаланиши мумкин

ўз фаолиятини тўхтатган субъектлар;

ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган субъектлар.

2020 йилнинг 1-чораги учун тушумнинг ўртача ойлик миқдори чораклик тушумни 3 га бўлиш йўли билан аниқланади

СК жиддий чекловларни белгилайди;

ПФ-5969-сон Фармон бўйича чекловлар мавжуд эмас;

ПФ-5978-сон Фармон бўйича фаолиятни тўхтатганлик ва айланмалар бўйича чекловлар мавжуд

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) татбиқ этиладиган солиқлар

 

Барча солиқлар (СК 99-м.).

 

Мол-мулк солиғи;

ер солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Мол-мулк солиғи;

ер солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

ижтимоий солиқ;

айланмадан олинадиган солиқ

Кечиктириш олиш учун солиқ турларининг энг ками ПФ-5969-сон Фармон бўйича

 

Тақдим этиш муддати

 

2 йилга қадар (СК 99-м.).

 

6 ой

 

2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябригача бўлган даврга;

2020 йилнинг 1-чорагида вужудга келган солиқ мажбуриятларига нисбатан татбиқ этилмайди

 

СК кечиктиришнинг энг кўп муддатини белгилайди

 

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) учун солиқлар сони

 

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни битта солиқ ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта солиққа нисбатан қўллаш мумкин

 

Шартлар бир хил

 

Ҳисобланадиган фоизлар

 

Табиий офат, фалокатлар ва бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги туфайли етказилган зарар сабаби бўйича фоизлар ҳисобланмайди.

Қолган ҳолларда МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланади (СК 100-м.).

Фоизлар ҳисобланмайди

 

Фоизлар ҳисобланмайди

 

СК қатъийроқ талабларни белгилайди

 

Кечиктириш тугагандан кейин солиқларни тўлаш

 

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати тугагач дарҳол

 

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддати тугагач дарҳол

 

Айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – кечиктириш муддати тугагандан кейин 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш;

ижтимоий солиқ бўйича – кечиктириш муддати тугагандан кейин 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш

ПФ-5978-сон Фармон тўлашнинг энг енгил усулини белгилайди

 

Кечиктириш учун асос

 

Солиқ тўловчининг ваколатли органга юборган аризаси асосида ваколатли органнинг қарори. Ариза ваколатли органга талаб қилинадиган ҳужжатлар, маълумотномалар, асослар илова қилинган ҳолда юборилади (СК 101-м.).

Солиқ турига боғлиқ ҳолда ваколатли орган

ДСҚ;

маҳаллий ҳокимият органлари;

божхона органлари (СК 99-м.).

Солиқ тўловчининг ваколатли органга юборган аризаси асосида ваколатли органнинг қарори.

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни тақдим этиш учун ваколатли орган мустақил равишда Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан хулосалар олади.

Ваколатли орган: маҳаллий ҳокимият органлари

Ариза шакли МВ ва ДСҚнинг 28.03.2020 йилдаги 3-2/7-42,
06/04-01-03-34/2005 ва
22-09869-сон хатида келтирилган

Солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органини хабардор қилиш.

Хабарнома шакли МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хатида келтирилган

Кечиктириш олишнинг энг мураккаб ва бюрократик усули – СКда.

Энг қулай ва тез усули – ПФ-5978-сон Фармонда

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида қарор қабул қилиш муддати

 

30 кунга қадар

 

30 кунга қадар

 

Талаб этилмайди

 

Энг қулай вариант – ­ПФ-5978-сон Фармон бўйича. Кечиктириш хабардор қилиш санасидан бошлаб тақдим этилади

 

Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисидаги қарорнинг кучга кириши

 

Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорда белгиланган кундан бошлаб кучга киради

 

Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорда белгиланган кундан бошлаб кучга киради

 

Хабарномада белгиланган муддатдан бошлаб

 

Энг қулай вариант – ­ПФ-5978-сон Фармон бўйича. Кечиктириш хабардор қилиш санасидан бошлаб тақдим этилади

 

Кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) масофавий тарзда олиш имконияти

 

Хўжалик юритувчи субъект аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади.

Кўриб чиқиш натижаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига билдиришнома тарзида келади

Хўжалик юритувчи субъект аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади.

Кўриб чиқиш натижаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига билдиришнома тарзида келади

 

Хўжалик юритувчи субъект хабарномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатади

 

Энг қулай вариант – ПФ-5978-сон Фармон бўйича

 

Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)нинг танланган шаклининг камчиликлари ва афзалликлари

 

Камчиликлари:

кечиктиришни олишда чекловлар;

олишнинг мураккаб таомили;

катта миқдорда тақдим этиладиган ҳужжатлар;

аризани кўриб чиқишнинг узоқ муддатлари;

ҳисобланадиган фоизлар.

Афзалликлар:

барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади;

барча солиқларга татбиқ этилади

Камчиликлари:

фақат учта ресурс солиғига татбиқ этилади;

аризани кўриб чиқишнинг узоқ муддатлари.

Афзалликлар:

барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади;

кечиктиришни олишда чекловлар мавжуд эмас;

фоизлар мавжуд эмас

Камчиликлари:

фақат кичик бизнесга татбиқ этилади;

фаолиятни тўхтатиш ва айланма ҳажми мезонлари бўйича чекловлар; 

Афзалликлар:

кичик бизнес томонидан тўланадиган барча солиқларга татбиқ этилади;

фоизлар мавжуд эмас;

кечиктириш муддатлари тугагандан кейин босқичма-босқич сўндириш имконияти;

кечиктиришни олишнинг энг содда усули (хабардор қилиш орқали)

Хулоса:

СК бўйича кечиктиришни тақдим этиш анчайин мураккаб деб тавсифланади, энг осон усул – ПФ-5978-сон Фармон бўйича

 

 

buxgalter.uz

 

Прочитано: 257 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика